12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:53
Жамият 👁 575

Инклюзив жамият сари дадил қадамлар: Қорақалпоғистондаги тўрт етакчи ННТнинг 2025 йил давомида амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисоботи тингланди

Инклюзив жамият сари дадил қадамлар: Қорақалпоғистондаги тўрт етакчи ННТнинг 2025 йил давомида амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисоботи тингланди

Маълумки, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунида жамоат фондлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот эълон қилиб бориши лозимлиги кўрсатилган. Нукус шаҳридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари уйида шу муносабат билан Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси, Ногиронлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти ва Карлар жамияти Қорақалпоғистон бўлимлари масъуллари муассасалар томонидан ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Олий Мажис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Қорақалпоғистон бўлинмаси, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси масъуллари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Шарапат Отемисов очди ва олиб борди. Қайд этилганидек, 2025 йил Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий ҳимоя ва инклюзивликни таъминлаш борасидаги ислоҳотларнинг амалий натижалари билан эсда қоларли йил бўлди. Ҳудудда фаолият юритаётган тўртта йирик нодавлат нотижорат ташкилоти — Ногиронлар ассоциацияси, Ногиронлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти ва Карлар жамияти томонидан йил давомида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими 2025 йилда асосий эътиборни жамоатчилик назорати ва грант лойиҳаларига қаратди. Ташкилот томонидан йил давомида ижтимоий объектларда тўсиқсиз муҳит яратилганлиги бўйича 17 та жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди. Ушбу мониторинглар банклар, бозорлар, давлат хизматлари марказлари ва таълим муассасаларини қамраб олди.

Ассоциация грант танловларида ҳам фаоллик кўрсатди. Хусусан, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан молиялаштирилган «Инклюзив инфратузилма яратиш» ва маҳаллий фондлар кўмагида «Биз биргамиз» лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилди. Халқаро ҳамкорлик доирасида Бирлашган Миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастурининг «Барча учун хавфсиз турмуш» грант лойиҳаси қўлга киритилди. Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш мавзусида грант лойиҳаси доирасида семинарлар ташкил этилиб, унда 300 дан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар ва талабалар иштирок этди.

Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими томонидан 2025 йилда 223 маротаба тадбир ўтказилиб, уларга 8735 нафар фуқаро жалб қилинди. Ҳозирги кунда жамият аъзоларининг сони 37 минг 291 нафарни ташкил этади.

Ташкилот хотин-қизлар бандлигини таъминлашга алоҳида урғу берди. Хусусан, «Тадбиркор аёллар ҳафталиги» доирасида каштачилик бўйича мастер-класслар ташкил этилди ҳамда «MEHNAT VA SAMARA» форумида ҳунарманд аёллар ўз маҳсулотлари билан қатнашдилар. Инклюзивликни таъминлаш мақсадида жамият мутахассислари томонидан республика бўйлаб 650 дан ортиқ бино ва иншоотларнинг ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайлиги мониторинг қилинди. Байрамлар арафасида ва Рамазон ойида минглаб эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон бўлими 2025 йилда ўз аъзоларининг маданий ҳордиқ чиқариши ва саломатлигини тиклашга эътибор қаратди. Ҳисобот даврида жамиятга 276 нафар янги аъзо қабул қилиниб, умумий рўйхатдагилар сони 7 минг 449 нафарга етди. Йил давомида 359 та маданий-маърифий тадбир ва 45 та спорт мусобақаси ўтказилди.

Бандлик масаласида ҳам ижобий натижалар қайд этилди: 13 нафар кўзи ожиз шахс ишга жойлаштирилиб, жамият аъзоларидан ишловчилар сони 155 нафарга етди. Ижтимоий ҳимоя доирасида ҳомийлар ва маҳаллий ҳокимият кўмагида аъзоларга 236 миллион сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 96 нафар аъзо сиҳатгоҳларга бепул йўлланма билан таъминланди.

Ўзбекистон Карлар жамияти Қорақалпоғистон бўлими эса эшитиш ва гапириш қобилияти чекланган шахсларни касбга йўналтиришда намунали ишларни амалга оширди. Сурдотаржимонлар кўмагида 15 нафар эркак ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқитилиб, улардан 6 нафари гувоҳномага эга бўлди ва 3 нафари «Yandex» такси хизматида иш бошлади.

Жамият томонидан 468 нафар фуқарога мавсумий ишларда бандлигини таъминлашга кўмаклашилди. Ижтимоий ҳимоя дафтарида турувчи 429 та оилага коммунал тўловлар учун 1 миллион сўмдан маблағ пластик карталарига тушириб берилди. Тиббий йўналишда ҳам амалий ёрдам кўрсатилиб, аъзоларнинг кўз операциялари ва санаторийларда даволаниши ташкил этилди.

Хулоса қилиб айтганда, 2025 йилда мазкур тўрт ташкилот давлат субсидиялари ва грант маблағларидан самарали фойдаланган ҳолда, минглаб ҳамюртларимизнинг ижтимоий ҳаётга мослашувига ва ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига хизмат қилди.

Йиғилиш иштирокчилари мазкур ташкилотларнинг 2025 йил давомидаги фаолиятига юқори баҳо бериб, келгусидаги ишларига омад ва муваффақиятлар тиладилар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026