10.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
10.11.2026, 15:17
Саломатлик 👁 457

ПОЙТАХТЛИК ЕТАКЧИ НЕФРОЛОГ ШИФОКОРЛАР ВА АҲОЛИ БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

ПОЙТАХТЛИК ЕТАКЧИ НЕФРОЛОГ ШИФОКОРЛАР ВА АҲОЛИ БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш ва юқори малакали тиббий хизматнинг энг чекка ҳудудларгача кириб боришини таъминлаш — бугунги кун тиббиётининг бош мезонидир. Шу мақсадда Республика Ихтисослаштирилган Нефрология ва Буйрак трансплантацияси Илмий-амалий тиббиёт марказининг етакчи мутахассиси Отабек Мирмаҳаммадов Амударё туманида бўлиб, амалий мулоқотлар ўтказди.

Туман Тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган ушбу учрашувда маҳаллий шифокорлар, умумий амалиёт врачлари, ҳамширалар ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этишди.

Маълумки, буйрак инсон организмининг энг муҳим "филтр"ларидан бири ҳисобланади. Унинг фаолияти бузилиши бутун организм заҳарланишига ва оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Учрашув аввалида сўзга чиққан Республика маркази мутахассиси Отабек Мирмаҳаммадов бугунги кунда нефрология соҳасидаги янгиликлар, буйрак хасталикларининг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг олдини олиш борасидаги замонавий ёндашувлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Қайд қилинганидек, буйрак хасталиклари кўпинча нотўғри овқатланиш, кам сув ичиш, юқори қон босими, қандли диабет, инфекциялар ҳамда дори воситаларини назоратсиз қабул қилиш оқибатида келиб чиқади. Уларнинг олдини олиш учун кун давомида етарли миқдорда сув ичиш, тузли таомларни чеклаш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, қон босими ва қанд миқдорини назорат қилиш, шунингдек, вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтиш муҳим аҳамиятга эга.

Ташрифнинг асосий мақсадларидан бири — бирламчи тиббий бўғин, яъни қишлоқ оилавий поликлиникаларида фаолият юритаётган умумий амалиёт врачларининг малакасини оширишга қаратилди.

Мулоқот давомида буйрак касалликларини яширин даврида аниқлаш усуллари, қандли диабет ва қон босими юқори бўлган беморларда буйрак етишмовчилиги ривожланишининг олдини олиш, аҳоли орасида профилактик текширувларни тўғри ташкил этиш каби масалалар чуқур таҳлил қилинди.

Пойтахтдан келган мутахассис маҳаллий ҳамкасбларига буйрак етишмовчилигининг оғир босқичларига ўтиб кетишига йўл қўймаслик бўйича қимматли тавсиялар берди ва ўзаро тажриба алмашди.

Учрашувда аҳоли вакиллари билан ҳам очиқ мулоқот ташкил этилди. Фуқароларга соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, туз ва зарарли маҳсулотларни меъёрида истеъмол қилиш, ўзбошимчалик билан дори воситаларини қабул қилмаслик тушунтирилди. Таъкидландики, ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиш ва касалликни эрта босқичда даволаш — буйрак трансплантацияси ёки гемодиализ каби оғир муолажаларга эҳтиёж қолдирмасликнинг энг самарали йўлидир.

Тадбир доирасида Отабек Мирмаҳаммадов томонидан тумандаги оғир ва сурункали буйрак хасталиги бор беморларга амалий ёрдам кўрсатилиб, зарур тиббий маслаҳатлар берилди.

Бу каби тадбирлар амударёликлар саломатлигини асраш, тиббий маданиятни юксалтириш ва соҳадаги муаммоларни жойида ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026