“КАМАЛАК”НИНГ XVII АНЖУМАНИДА ЕТАКЧИ ВА САРДОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Ўз сафига кўплаб ўқувчи-ёшларни бирлаштирган “Камалак” болалар ташкилоти юртимиз ёшларини ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар қилиб вояга етказиш йўлидаги кенг кўламли ишларда муносиб иштирок этиб келмоқда.
Яқинда ташкилотнинг XVII анъанавий анжумани ўтказилди. Туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказида бўлиб ўтган анжуманда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши масъулларидан ташқари сардорлар, ташкилот етакчилари ва фаол аъзолари иштирок этдилар.
Анжуманда “Камалак” ташкилоти фаолиятига доир ҳисобот маърузаси ва музокаралардан сўнг, сардор ва етакчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. “Энг чаққон етакчи” , “Энг билимдон етакчи”, “Энг шижоатли етакчи”, “Энг бунёдкор етакчи” каби номинациялар бўйича йил давомида ўз вазифаларини уддалаш билан бирга фидойилигини кўрсатган фаоллардан 18 нафари тақдирланди. Улардан ташкилотнинг 36-мактаб етакчиси Нигора Бозорбоева “Йилнинг энг ижодкор ёшлар етакчиси”, мактабнинг 8-синф ўқувчиси Диёра Гулмирзаева “Энг намунали иттифоқ сардори” номинациялари ғолиблари деб топилдилар.
Анжуман иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Жавлонбек Йўлдошев, Ёшлар иттифоқи
туман Кенгаши Пресс клуб етакчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶