12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:47
Сиёсат 👁 2,797

Асрий орзулар рўёби

Асрий орзулар рўёби

Тарихдан маълумки, қайси мамлакат бирон-бир босқинчилар томонидан босиб олинса, албатта, ўша мамлакатда озодлик ва истиқлол учун кураш ҳаракати бошланади. Чунки озод туғилган инсон бировларга қарам бўлишни, бошқаларнинг зулми остида яшашни истамайди. Бизнинг аждодларимиз, ота боболаримиз қадим тарихимиз давомида неча бор ёвуз босқинчилар ҳужумига дуч келиб, Ватанимиз озодлиги учун кураш олиб борганлар.

Ўтган асрнинг 80-йиллари иккинчи ярмидан бошлаб Президентимиз Ислом Каримов бошчилигида юртимизда адолат, мустақиллик, тинч-осуда ҳаёт учун олиб борилган мардона ҳаракатлар миллий озодлик йўлидаги курашларнинг ёрқин саҳифасини ташкил этади. Миллат ва халқ манфаатларини ўз дилига жо этган республиканинг И.А.Каримов бошчилигидаги янги раҳбарияти мавжуд ижтимоий-сиёсий муаммоларнинг моҳиятини англаб, уларнинг оқилона ечимини топиш йўлида барча куч ва имкониятларини сафарбар этди. Аввало аҳолининг ўткир ижтимоий масалалари ҳал этилди.

1989 йил 21 октябрда "Ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Бу  Қонун қабул қилиниши мустақиллик йўлидаги салмоқли қадам бўлди.

Ўзбекистонда давлат мустақиллигини қўлга киритиш учун ҳақиқий кураш 1989 йилдан бошланди. Чунки бу даврда, собиқ тузумнинг ҳамма худудларидаги каби Ўзбекистонда ҳам ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ўта оғир вазият хукмрон бўлиб, уни бартараф этишга мустабид тузум ожиз эди. Шу даврдан бошлаб Ўзбекистонда маънавий ҳаётни ривожлантириш, маданий меросдан фойдаланиш борасида ҳам дастлабки амалий қадамлар қўйилди. Юртимизнинг фидойи фарзандлари – Чўлпон, Фитрат, Усмон Носир, Абдулла Авлоний каби адибларнинг ижодий меросини одилона ўрганиш олимлар олдига муҳим вазифа этиб қўйилди.

1990 йилнинг 24 мартида ўзбек халқи ҳаётида яна бир муҳим воқеа, мустақиллик йўлидаги тарихий ҳодиса рўй берди. И.А.Каримов Ўзбекистон Президенти этиб сайланди. Республикада собиқ марказ тазйиқига қарамай, иттифоқдош республикалар орасида биринчи бўлиб президентлик бошқаруви жорий этилди. Ўзбекистон мустақиллиги йўлидаги яна бир муҳим қадам 1990 йил 20 июнда Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг XII чақириқ иккинчи сессиясида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик  Декларацияси қабул қилиниши бўлди.  Мустақиллик  Декларациясида юртимиздаги ҳар бир миллат ўз тақдирини ўзи белгилаши кафолатланиши таъкидланди.

1991 йил 31 августда И.А.Каримов ташаббуси билан Республика Олий Кенгашининг XII чақириқ навбатдан ташқари олтинчи сессияси чақирилиб, унда Президентимиз томонидан Ўзбекистоннинг Давлат мустақиллиги эълон қилинди. Сессияда "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги тўғрисида”ги Олий Кенгаш Баёноти қабул қилинди. Мазкур сессияда "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида”ги қарор қабул қилиниб, 1 сентябрь Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни деб белгиланди ва 1991 йилдан бошлаб бу кун умумхалқ байрами ва дам олиш куни сифатида мамлакатимизда кенг нишонланиб келинмоқда. Шунингдек, Олий Кенгашнинг ўша сессиясида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги ҳақидаги бу хужжатлар ўзбек халқининг асрий орзуси рўёбга чиққанлигининг  ҳуқуқий ифодаси эди.

Тарихий орзу ушалди. Халқимиз сиёсий мутелик ва мустабидлик асоратидан қутулди. Дунё харитасида яна бир мустақил, озод, суверен давлат - Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлди. Ўзбекистон Давлат мустақиллиги халқимизнинг узоқ йиллар давомида олиб борган оғир, машаққатли курашининг қонуний натижаси бўлди. Ўзбекистон халқи ўз мустақиллигини қувонч билан кутиб олди. Халқимизни янада жипслаштирган ана шу шодлик, ўз элида ўзига беклик туйғуси мамлакатимизни жуда қисқа, 22 йил ичида тараққиётнинг зафарли йўлларига олиб чиқди.

Отабек ХИДИРБОЕВ,

НДПИ қошидаги 3-сонли Амударё академик лицейи ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026