12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:59
Жамият 👁 472

ОРЗУЛАРИ ОЛАМ ЁШЛАР

ОРЗУЛАРИ ОЛАМ ЁШЛАР

Юртимизда ўқувчи-ёшларга, ўсиб келаётган ёш авлод камолотига қаратилаётган эътибор ўзининг ижобий самараларини бериб, иқтидорли, интеллектуал салоҳиятли, санъат, адабиёт, спорт каби турли соҳаларда ўзлигини намоён этаётган ёшлар сафи тобора кўпаймоқда.

Туманимиздаги 82-сонли умумий ўрта таълим мактабида  13 та синфда 343 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олишмоқда. 38 нафар олий маълумотли ўқитувчилар уларга фан асосларини пухта ўргатиш билан бир қаторда турли фан, санъат, спорт, амалий санъат тўгаракларига жалб қилиниб, дарсдан бўш вақтларини мазмунли ва мақсадли ўтказишга, иқтидорларини ривожлантиришга ҳаракат қилишаётир.

Мактабда ижодий қобилиятга эга ўқувчилар кўп. Шуларнинг бири 8-синф ўқувчиси Ш.Солиевадир. У барча фанларни яхши ўзлаштириши, одоби билан кўпчиликка ибрат. Шоҳиста бўш вақтларида кўп китоб ўқийди, ўқиган асарлари таассуротларини дугоналари билан ўртоқлашади.

Унинг бу интилишлари туманимиз умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари орасида шу йил 13 март куни ўтказилган “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” мавзуида ўтказилган иншолар танловида ўз самараларини берди. Туман миқёсида фахрли ўринни эгаллади.

– Шоҳиста теран фикрлайдиган, дунёқараши кенг, қобилиятли қиз. Бу дарс машғулотлари жараёнида ҳам сезилиб туради. Шунинг учун уни адабиёт тўгарагига жалб қилганмиз, – дейди унинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Ш.Дўсчонова.

Мактабнинг 3-синф ўқувчиси З.Жумабоева спортнинг бадиий гимнастика тури билан шуғулланади. У 4 йил аввал туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида, ҳозирги кунда эса Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими қошида фаолият юритаётган бадиий гимнастика тўгараги раҳбари, тажрибали мураббий М.Бердибоева қўл остида шуғулланмоқда.

Аввало Зуҳрахоннинг мактабда ҳам барча фанларни аъло баҳоларга ўзлаштираётганини алоҳида эътироф этиш даркор. Зуҳра ҳар гал мусобақаларга кетганида дўстлари унга омад тилаб қолишади, қайтгач, мусобақа таассуротларини қизиқиб тинглашади, ютуқларидан қувонишади.

– Ҳар гал турли шаҳарларда ўтказиладиган мусобақаларга кетганида худди ўз боламни кузатгандай бўламан. Мусобақа боришини ҳаяжонланиб сўраб тураман. Ҳар сафар, албатта, Зуҳра мени хушхабар билан қувонтиради, – дейди унинг ўқитувчиси Ю.Юсупова.

Ўқитувчининг қувониб эътироф этишича, синфидаги барча ўқувчилар ҳам қобилиятли, турли тўгаракларга қатнашади. Султонбек Солиев Болалар-ўсмирлар спорт мактабида кураш сир-асрорларининг назарий билимларини ўрганиб, машқлар давомида қобилиятини ривожлантиришга эришмоқда. У яқинда БЎСМ биринчилиги учун ўтказилган мусобақада 32 кг. вазнда фахрли учинчи ўринни, Р.Марксов эса 29 кг. вазн тоифасида учинчи ўринни эгалладилар. Барча синфдошлар Зуҳра, Султонбек, Рамазонлардан ўрнак олишга интилишмоқда.

Дарвоқе, Зуҳра ҳақида: жуда ёқимтой, маъсум, ҳали болаликни тарк этиб улгурмаган бу нозиккина қизнинг бўйнига агар шу кунгача барча мусобақаларда эришган медаллари илиб қўйилса, оғирлик қилар-ов десам, лоф деманг. Жажжи қизалоқнинг ютуқларини санасам, “Кичкина деманг бизни”, деган ибора хаёлингизга келиши тайин.

У вилоятлар, туман миқёсида ўтказилган очиқ биринчиликларда биринчи, Тошкент шаҳрида ўтказилган “Золотые листья” деб номланган мусобақада 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, мамлакат очиқ биринчиликларида, халқаро мусобақаларда ҳам муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.

Унинг машғулотларини кузатишнинг ўзи у ҳақдаги таассуротларингизни бойитади. У нозиккина жуссасидаги имкониятларни маҳорат билан намоён этади.

З.Жумабоева ўзи таълим олаётган мактабда Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш борасидаги илгари сурган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бешта тўгаракнинг  тасвирий санъат тури машғулотларида ҳам иштирок этади. Чор-атрофдаги бошқалар англамаган, ҳис қилмаган гўзалликни идрок этиш, уни ўзига хос тасвирлашга интилиш ва тақдим этиш унга хосдир. Бунингдек интилишлари натижасида у 2020  йилда “Қалбларга муҳрланган инсонлар ёди” мавзусида қўлда чизилган расмлар онлайн танловида фахрли биринчи ўринни эгаллади.

– Қизимизнинг яхши ўқиши, қобилиятини ривожлантириши учун барча шароитларни яратишга интилаяпмиз, – дейди унинг ютуқларидан қувониб онаси Л.Матёқубова.

Кўнглида улкан-улкан режалар жўш ураётган интилувчан ёшларга яна ҳам улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026