Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб тадбир ўтказилди
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар кенг миқёсда ўтказилмоқда. Туманимиздаги Амударё академик лицейи мажлислар залида ҳам ана шундай тадбир бўлиб ўтди.
Бу кунни муносиб нишонлаш ва Биринчи Президентимиз хотирасига эҳтиром кўрсатиш мақсадида Аударё академик лицейида катта тайёргарлик кўрилиб, дастлаб лицей фойесида Ислом Каримов суратлари ва асарларидан ташкил топган кўргазма намойиш этилди.
Тадбирда ҳокими ўринбосари А.Йўлдошев, ҳоким ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова, ва бошқалар сўзга чиқиб, Биринчи Президентимизнинг озод ва обод Ватан барпо этиш йўлидаги меҳнатлари, халқ келажаги учун амалга оширган эзгу ишлари, ёш авлод учун яратган имкониятлари ва ғамхўрликлари ҳақида сўзладилар. Шундан сўнг, академик лицейнинг тарих фани ўқитувчиси Ш.Мадримов Биринчи Президентимиз ҳаётига оид слайд тақдим этди. Тақдимотдан кейин Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти ҳақида тайёрланган видеоролик намойиш этилди.
Тадбирда Амударё академик лицейи ўқувчилари Ислом Каримов ҳақидаги шеърларини ифодали айтиб бердилар ва туман Маданият бўлими ҳаваскор санъаткорлари Ватан мадҳ қилинган қўшиқларини томошабинлар эътиборига ҳавола этдилар.
О. Худойберганова

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶