Яхши кунларга етдик, шукур
Менинг болалигим иккинчи жаҳон урушидан кейинги очарчилик йилларига тўғри келган. Отам раҳматли биз фарзандларини боқиш учун кеча-кундуз тинмай ишлардилар. Тонг отмасидан бозорга кетиб, қоронғи тушганида келардилар. Эрта тонгда деҳқонлар бозорга олиб чиққан маҳсулотларини кўтара олувчиларга сотиб, яна қишлоғига қайтиб кетишарди. Отам ана шундай ошиққич деҳқонлардан 10-15 тача қовунни сотиб олиб, тилимларга бўлиб сотардилар. Мен 4-5 ёшимдан отамнинг ёнида юриб, дастёрлик қилардим. Жуда кўп оғир кунларни кўрганмиз. Эски-тускилар сотиладиган расталар бўларди. Ана шу расталардан кийилавериб унниқиб кетган кийим-кечакларни олиб берардилар. Шу каби кийимларни кийиб кўпинча касалликлар юқтириб олардик...
Ҳатто замон анча яхшиланган 1970-1980 йилларда ҳам қўни-қўшниларимиз, маҳалладошларимиз орасида ҳаёти изга тушмаган, елкасида камбағаллик юки босиб турган инсонлар кўп эди.
Минг шукур, мустақиллик туфайли хаётимиз кун сайин файзга тўлиб бормоқда. Кам таъминланган, эҳтиёжмандлар, якка-ёлғиз кишилар давлат ғамхўрлигидан бахраманд. Собиқ иттифоқ даврида ижтимоий химоя деган атаманинг ўзи ёўқ эди. Мустақил давлатимизда инсон омилига қаратилаётган бу каби ғамхўрликлардан миннатдорлик туйғулари уйғонади дилмизда. Мустақиллигимизга, тараққиётимизга кўз тегмасин.
Йўлдошбой Болтобоев

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶