ХАЗОН ЁҚИШ – АТРОФ-МУҲИТ ВА ИНСОН САЛОМАТЛИГИ УЧУН ЗАРАР
Ҳар йили кузакда дарахтларнинг тўкилган баргларини, турли экинлар пояларини йиғиб, ёқишга тушамиз. Экин экилган далаларни тозалаш мақсадида қилган бу ишимиздан ўзимиз, атрофимизни ўраб турган табиат қанчалик зарар кўриши ҳақида ўйламаймиз ҳам.
Табиатга оқилона муносабатда бўлмаганимиз оқибатида она сайёрамизда кейинги йилларда кузатилаётган нохуш табиат ҳодисалари – тўфонлар, сув тошқинлари, глобал исиш йил сайин кучаяётгани ҳар биримизга сабоқ бўлмоғи лозим. Чор-атроф тозалиги, ободонлиги учун курашиш ва ҳавони ифлослантирувчи ҳар қандай ҳаракатларга барҳам беришга интилиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.
Бир эътибор қилинг-а, агар 1 гектар ердаги дарахтлар барглари, ўсимликлар, экинлар қолдиқларини кўмиб ташлаб, табиий ўғит ҳосил қилиш ўрнига йиғиб ёқиб юборсак, атмосферани 500 г. азот оксиди, 379 г. углеводород, 20 кг. заҳарли газлар билан зарарлаган бўламиз. Бу эса тупроқ таркибининг бузилиб, эррозияга учрашига, алал-оқибат ер унумдорлиги пасайишига олиб келади. Қолаверса, аҳоли дарахтлар шох-шаббаларини, ўсимликлар, экинлар қолдиқларини ёқиб, атмосферамизнинг ифлосланишига сабабчи бўлса, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 88-моддаси, 2-қисми билан энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахслар эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жаримага тортилади.
Шундай экан, азиз юртдошлар, ўзимиз яшаётган табиатни асраб, мусаффолиги учун ҳаракат қилайлик!
М.АБДРИМОВ, Ғ.ИСКАНДАРОВ, И.СОБИРОВ, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари.
(Фото - http://old.qashqadaryogz.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶