22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 17:42
Жамият 👁 4,490

ЭЛ-ЮРТ ҲУРМАТИГА САЗОВОР ИНСОН

... Худди кечагидай эсимда. Мен таҳририятда иш бошлаган дастлабки йил – 1985 йилнинг кўклами эди. Матбуот кунини бутун жамоамиз билан яхши кутиб олишга, райижроқўмда бизнинг касб байрамимиз шарафига ўтказиладиган тантанали маросимга тайёргарлик кўрилаётган ҳаяжонли кунлар эди. Айнан шу кунларда собиқ иттифоқ  миқёсидаги туман газеталари орасида меҳнаткашлар ва ишчи-деҳқон мухбирлар хатлари билан ишлаш борасида "Амударё ҳақиқати” газетасининг ғолиб бўлганлиги ҳақидаги хабар бутун жамоамиз қувончига қувонч қўшди.

– Ёш мутахассис сифатида сени ҳам маърузага ёздик. Яхши тайёргарлик кўр, уялтириб қўйма бизни, – деди муҳарриримиз Гулнора опа Матёқубова. Кейин йиғилишни райижроқўм раиси бошқаришини, у кишининг жуда талабчан одам эканлигини, шунинг учун маърузага жиддий тайёргарлик кўришим лозимлигини айтди. Бу менинг ҳаяжонимни бадтар оширди. Гарчи райижроқўм раисини турли мажлисларда кўриб юрган бўлсам ҳам, ўша 1985 йил 5 май куни (собиқ иттифоқ даврида матбуот куни 5 майда нишонланарди) илк бор яқиндан кўриб, опа айтганларидай, нафақат талабчан, балки одамохун, хушчақчақ ва кенгфеъл одамлигини англаганман. У киши райижроқўм раислигидан сўнг собиқ "Қипчоқ” совхози раиси, агросаноат уюшмаси раиси ўринбосари, табиатни муҳофаза қилиш туман қўмитаси раиси, 34-Қипчоқ касб-ҳунар лицейи (ҳозирги Амударё Агробизнес касб-ҳунар коллежи) директори лавозимларида ишлаган даврларида ҳам кўп суҳбатлашиб, бу суҳбатлардан ўзимга улкан ҳаётий сабоқлар олганман.

Одатда биз чор-атрофимизга назаримиз тушганида кўз ўнгимиздаги манзаралар худди аввал ҳам мавжуд бўлгандек, дунё шундай яралгандек, шу зайлда давом этаверадигандек туюлади. Бироқ бирон сабаб беш, ўн йил, ундан кўпроқ вақт олдинги ҳаётимиз ҳақида ўйласак, ўзгаришлар бисёрлигини, турмушимиз тобора обод бўлиб, енгиллашиб бораётганини кўрамиз, узоғимизни яқин қиладиган транспортларнинг, ишхонамизда меҳнат жарёнида фойдаланадиган технологияларнинг, оиламиздаги қулайликларнинг фарқи, афзалликларини шундагина ҳис қиламиз.

Орамизда шундай одамлар борки, уларнинг меҳнати маҳсули умум манфаатига, юрт равнақига муносиб ҳисса бўлиб қўшилади, буни эл-улус ҳурмат-эҳтиром билан эътироф этади.

Қипчоқ овулида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси, доимо раҳбарлик лавозимларида ишласада, элдошларидан ўзини юқори тутмаган, эл ташвиши билан яшаган Қосим оға Наметов ана шундай одамлар тоифасидан.

У 11-сонли мактабни тамомлаб, Тошкент Политехника институтига ўқишга кириб, автотрактор ва қишлоқ  хўжалик машиналари инженер-механиги мутахассислигига эга бўлди. Меҳнат фаолиятини собиқ Энгельс номли (ҳозирги Қипчоқ ММТП) хўжаликда техника хавфсизлиги бўйича инженерликдан бошлади. Ҳарбий хизмат бурчини ўтаб қайтгач, хўжалик раиси ўринбосари, туман қишлоқ хўжалик техникалари таъминоти ва фойдаланиш корхонаси бошқарувчи директори вазифаларини адо этди. Айнан шу вазифаларда ишлаган даврларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш жараёнида одамларнинг қўл меҳнати жуда заҳматли эканлигини сидқидилдан ҳис қилиб, имкон қадар енгиллаштиришга интилди. Шу ниятда пахта ва бошқа-да  қишлоқ хўжалик экинларини суғоришдан сўнг бегона ўтлар босиб кетишига, бунга қарши кўп қўл кучи сарфланишига чек қўйиш мақсадида культиватор ишчи органига қўшимча агрегат ясади. Агрегат пахта эгатидаги кўчатга яқин бориб тагини юмшатар, бу билан ёввойи ўтлардан тозалар ва эгат устидаги унумдор тупроқ пастга тушиб, кўчатнинг яхши ривожланишини таъминлар эди. "Ротацион культиватор иш органи”ни 1982 йилда собиқ иттифоқ ихтиро ва кашфиётлар қўмитаси қўллаб-қувватлади ва "Ихтиро муаллифи” гувоҳномасини берди. Кейинчалик пахта териш машиналари пахтани нам, қиров тушган вақтларда ҳам тера оладиган қилиб мукаммаллаштириш устида иш олиб борди ва иккинчи бор ихтиро муаллифи бўлди.

Қосим оға Наметов райиж-роқўм раиси, собиқ Қипчоқ совхози директори вазифаларида ишлаган даврларида, пахта яккаҳокимлиги энг авж олган йилларда бу нотўғри сиёсат халқимизнинг нечоғлик тинкасини қуритиб, қийнаб келаётганини чуқур ҳис қилиб, уларга мадад  бўлишга интилиб яшади. Хўжалик ҳисобидан уй-жойларга муҳтожлиги бор 200 тадан зиёд оилалар учун уй-жой қурилишига эришди. Йўлларни асфальтлаш, маиший хизмат кўрсатиш объектлари қурилишини амалга ошириш учун елиб-югурди. Қишлоқ хўжалик экинларини зарарли дориларсиз биологик ҳимоя қилишга эътиборни кучайтирди. У раҳбарлик қилган  улкан хўжалик экинзорлари зараркунандаларга қарши биомаҳсулотлар билан кураш бошланган туманнинг илк ҳудудларидан эди.

Қосим Наметов ўзига қандай вазифа топширилмасин, виждонан, шаънига доғ туширмай ишлашга интилди, уддасидан чиқди. Жамоадошлари кўнглига йўл топиб, уларнинг қувончларига ҳам, ташвишларига ҳам шерик бўлиб ишлади.

Элни сийлаганни – эл сийлайди, деганларидай табиатан камтар, юзларидан нур ёғилиб турадиган, қувноқ, ҳар қандай вазиятларда ҳам оддий меҳнаткашларнинг сўзларини тинглаб, улар билан ҳамнафас бўлиб яшаган Қосим оға Наметов ҳам элда азиз, эъзозли инсонларнинг бири. У турмуш ўртоғи, 40 йил 11-сонли мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаб нафақага чиққан Холжон Қурбонбоева билан бирга беш ўғил, бир қизни одоб-икромли қилиб вояга етказишди, ўқитиб, касб-корли қилишди. Ҳозир 19 нафар неваранинг бобоси.

Инсоннинг баркамоллиги ва жамиятдаги тутган ўрни оила тарбияси, у камол топган ижтимоий муҳитдан қувват олади. Тарбия қанчалик мукаммал бўлса, фарзандлар шунчалик жисмонан соғлом, руҳан тетик, маънавий етук бўлиб вояга етади.

Шунинг учун бугун Қосим оға ва аёли Холжон опа фарзандлар камолидан қувониб, шукрона билан яшашмоқда, невараларининг ҳам муносиб ўринбосарлар бўлиб етишишларига интилмоқда.

– Оила ҳам кичик Ватан, – дейди оға кулиб. – Ундаги соғлом муҳит, ижтимоий адолат, бир-бировга меҳр-оқибат шу Ватан фуқаролари характерида акс этиб туради. Демак, соғлом фарзанд камолга етказишни истаган ота-она аввало оиласида соғлом муҳитни шакллантириши керак.

Умр бўйи эл ташвиши билан яшаб, ўзи ҳам улардай турмуш кечирган камтарин ва ғамхўр инсон Қосим оғанинг суҳбатидан одам ҳеч зерикмайди. Ҳар бир сўзидан ҳикмат топади. Элда азиз бўлганининг боиси ҳам шундандир, эҳтимол?

Ойгул РАЖАБОВА,

Суратда: Қ.Наметов

неваралари билан.

М.Шомуродов олган сурат.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026