ҲАШАР ТУФАЙЛИ ЧОР-АТРОФ ОБОД, КЎНГИЛЛАР ШОД БЎЛДИ
Халқимизда орасталик, уй-жойни, чор-атрофни тоза тутиш, дид билан кўчатлар ўтқазиб, яшил дарахтларни кўпайтиришга ҳаракат қилиш азалий одатлардан саналади. Сариштали уй – фариштали уй, деган нақл бежизга айтилмаган. Қачонки озода, шинам кўчадан ўтсак, хонадонга кирсак, баҳри-дилимиз очилиб кетиши ҳам шундан!
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан март-апрель ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ойлари, деб белгиланишига мувофиқ, бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам чор-атрофни кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин давом этаяпти.
Айниқса, бу ҳаракат 11-12 март кунларида бўлиб ўтган умумхалқ хайрия ҳашарида қизғин тус олди.
Икки кунлик ҳашар давомида 178638 нафар кишилар иштирок этдилар. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан туман бўйича 217 гектар майдонда ободонлаштириш ишлари олиб борилди, 364 тонна маиший чиқиндилар чиқариб ташланди, 143 километрлик ариқ ва зовурлар тозаланди, 45 та қабристонлар ўт-ўланлардан тозаланиб, ободонлаштирилди.
Шунингдек, 50226 туп манзарали дарахт кўчатлари, 31648 туп мевали дарахтлар, 32979 туп гул кўчатлари ўтқазилди. Йўллар бўйларидаги, кўчалар, корхона, ташкилотлар ҳудудларидаги мавжуд дарахтларга шакл берилиб, оҳакланди, чор-атроф супуриб, тозаланди.

Амалга оширилган бу ишлар ҳудудларнинг санитария ҳолатини яхшилаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, халқимизнинг асрлар оша яшаб келаётган миллий анъаналари бардавомлигини таъминлашга хизмат қилиши билан жуда аҳамиятлидир. Чунки халқимиз қадим-қадимдан яхши кунларни, ҳайит, байрамларни алоҳида тадорик кўриб, кутиб олишган. Бунда озодалик, саранжом-саришталикка алоҳида эътибор қаратишган. Бўлиб ўтган ҳашар туфайли чор-атроф обод, кўнгиллар шод бўлди, ўзгача файз кирган юртимизда асл миллий байрамимиз – Наврўзи олам тантаналари бошланиб кетди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶