Жайхун илҳомлари
Ватан посбонларига
Халқим, деб талпиниб тургувчи Ўғлон,
Эл-у юрт дардига дармон бўлади.
Кўксини тўлдириб қудратли туғён,
Ватан тинчлигига қалқон бўлади!
Шу қалқон бор учун ўттиз миллионли
Аҳли Ўзбекистон осуда, хуррам.
Бир юз ўттиз миллат серқуёш ҳовли –
Ўн минг маҳаллада яшайди бирдам!
Шу қалқон бор учун бешигин қучган,
Оналар юраги бахтга мушарраф.
Далалар томонда ризққа йўл очган
Фасллар тафтида ўзбаки шараф!
Шу қалқон бор учун юрт тонги оппоқ,
Гўдаклар кўзида бахтнинг ранги бор.
Ҳар дилда бир орзу – келгуси порлоқ
Юракларда ЭРКнинг хуш жаранги бор!
Кўрдингизми, ўзбек ўғлонларини,
Темурий келбатли! Заковатли, мард.
Асраб она Ватан қўрғонларини,
Халқин кипригига қўндирмайди гард!
Ҳар бири юртим, деб жон бермоққа шай,
Бўлса, ориятга майдон бўлади.
Алпомиш сиёқли боболаридай,
Ёвузликка қарши пайкон бўлади!
Ана, постда турар забардаст Ўғлон,
Аскарлик – йигитга армон бўлади!
Онажоним менинг! Ҳур Ўзбекистон,
Солиҳ Ўғлонларинг посбон бўлади!
Минг ташаккур Ватан, посбонларингга
Улар бор, юрт буюк аркон бўлади.
Гард юқмагай замин, осмонларингга
Ҳар ўғлинг ТИНЧЛИКка сарбон бўлади!
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶