03.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
03.11.2026, 12:54
Жамият 👁 602

“Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан кам таъминланган оилаларга 1000 туп кўчат тарқатилди

“Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан кам таъминланган оилаларга 1000 туп кўчат тарқатилди

Бугунги кунда атроф-муҳит муҳофазаси ва аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш нафақат давлат ташкилотларининг, балки фуқаролик жамияти институтларининг ҳам асосий вазифаларидан бирига айланди. Хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий шериклик асосида амалга ошираётган лойиҳалари ҳудудлардаги экологик вазиятни барқарорлаштириш ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Яқинда “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди. “Аҳолининг экологик онги ва маданиятини юксалтириш ва соҳада амалий ишларни тарғиб қилиш” йўналиши бўйича тақдим этилган "Экологик маданият – соғлом келажак асоси" лойиҳаси комиссия томонидан юқори баҳоланиб, молиялаштирилди. Бу эса Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида кенг кўламли хайрли ишларни бошлаш учун ҳуқуқий ва молиявий замин яратди.

Мазкур грант лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган илк йирик тадбирлардан бири — "Оиламиз боғини яратамиз!" акцияси бўлди. Таъкидлаш жоизки, ушбу ташаббус шунчаки кўчат экиш тадбири эмас, балки аниқ мақсадга йўналтирилган ижтимоий қўллаб-қувватлаш лойиҳасидир. Амударё тумани Маҳаллалар уюшмаси ҳамда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган акция давомида тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва “Ижтимоий ҳимоя” ягона реестрига киритилган оилалар танлаб олинди.

Лойиҳа доирасида туман бўйича 50 та эҳтиёжманд оиланинг ҳар бирига 20 тупдан, жами 1000 туп сара мевали дарахт кўчатлари бепул тарқатилди. Жараённинг шаффоф ва манзилли бўлишини таъминлаш мақсадида кўчатлар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг жойлардаги ходимларига топширилди. Ижтимоий ходимлар эса ўз навбатида нафақат кўчатларни эгаларига етказиб бериш, балки уни экиш ишларига ҳам яқиндан кўмаклашадилар.

Оролбўйи минтақасида, хусусан, Амударё туманида яшилликни кўпайтириш, ҳаво мусаффолигини таъминлаш ва тупроқ шўрланишининг олдини олишда ҳар бир туп дарахтнинг ўрни беқиёс. 1000 туп янги дарахт экиш — бу келажакда тоза ҳаво манбаи ва мўътадил микроиқлимга кичик бўлсада ҳисса қўшиш деганидир. Шу ўринда лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини ҳам унутмаслик керак. Мевали дарахтлар бир неча йилдан сўнг ҳосилга киргач, ушбу оилалар учун қўшимча даромад манбаига айланади. Бу “камбағалликни қисқартириш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамоҳанг бўлиб, аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиш кўникмасини шакллантиради ва оила бюджетига фойда келтиради.

Лойиҳа фақат кўчат экиш билан чекланиб қолмайди. Унинг доирасида аҳолининг экологик ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тизимли ишлар ҳам режалаштирилган. Хусусан, овул ва маҳаллаларда фуқаролар билан учрашувлар ўтказилиб, унда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид қонунчилик янгиликлари тушунтирилади.

Ёш авлод тарбияси ҳам лойиҳанинг диққат марказида бўлади. "Ёш эколог" тўгараги аъзолари учун табиат бағрига саёҳатлар уюштириш ҳам кўзда тутилган бўлиб, бу болаларда она табиатга меҳр уйғотишнинг энг самарали усулидир. Шунингдек, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Яшил табиатни асраш – ўз қўлимизда" мавзусида иншолар танлови, турли ижодий ишлар, шеър ва расмлар танловларини ўтказиш режа қилинган. Бу тадбирлар ёшларда экологик онгни шакллантиришга, уларни табиатга нисбатан масъулиятли бўлишга ундайди.

Хулоса ўрнида айтганда, “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигининг ёрқин намунасидир. У бир вақтнинг ўзида ҳам ижтимоий, ҳам экологик муаммолар ечимига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026