03.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
03.09.2026, 09:24
Адабиёт 👁 426

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

            Юрт соғинчи

Кўнглинг тўқ, қаддинг тик – юрсанг элингда,
Шукрингни ҳар куни минг бор айтасан.
Соғинчин сезарсан кетсанг дилингда,
Қизилчоли, Куйкўпирим қайдасан?

Кимлардир фикрини айтар олиб тан,
Қайда қорнинг тўйса – шу ердир Ватан.
Мен эса ҳар сафар шошиб қайтаман –
Қизилчоли, Куйкўпирим қайдасан?

Менда ҳам бир талай бўлганди имкон,
Қай бир шаҳарларни тутмоққа макон.
Нетай, фақат шунда ором олар жон —
Қизилчоли, Куйкўпирим қайдасан?

Балким айтишарлар қилишиб таъна,
Бизлар обрў топдик Тошкентда, мана.
Сизга қанот берган ЮРТ дейман яна,
Қизилчоли, Куйкўпирим қайдасан?

Майли, довруғингиз оламни тутсин,
Ҳар ким синовлардан муқаррар ўтсин.
Лекин сизни қайда интиқроқ кутсин,
Қизилчоли, Куйкўпирим қайдасан?

Уч кун бўлсам ҳамки шаҳри азимда,
Соғинч аломати балқир юзимда.
Меҳринг сабаб Аҳмад доим таъзимда –
Қизилчоли, Куйкўпирим қайдасан?
Аҳмад Нафасов

***       

       ШУКР АЙЛАБ

Шукр айлаб, айтайин шуни,
Бугун — ёзнинг ёқимли куни.
Кечаги кун ҳарорат неча
Эди, қани тушса бир эсга!

Туни бўйи ва куни билан
Яшагандик омонлик тилаб.
Мана бугун яйради жонлар,
Жонландилар тиллар, забонлар.

Шеър машқига сатрлар хўби
Топилмоқда, хуш келса ўқи...
Безантирар барча гулларин,
Майсаларга ҳам бериб ўрин.

Саховати, ёзнинг, билинди,
Одамларга ошкор қилинди.
Завқинг тошиб ёнбошласанг ҳам,
Дўстлар билан чеккан қайғу-ғам
Қайга кетди, билмассан энди,
Дунё кўнгил мулкидай кенгдир...

Жумабой ҲИДОЯТОВ,
"Жайхун илҳомлари" ННТ аъзоси.

***

            Соғинч
Қизим Адолатхонга

Ёз ўтиб, куз келди ташвишлар ила,
Қалбимга соғинчни тоғ билан тенглаб.
Митти вужудингни суратинг бирла,
Жоним ҳалқасига қўйгум муҳрлаб.

Мунис кўзларингда Қуёш чарақлаб,
Кун бўйи кутишдан чарчагандирсан.
Тунлари ухламай ненидир излаб,
Балки эртакларим соғингандирсан.

Шамол силаганда сочинг толасин,
Дадамнинг қўли, деб фараз этақол.
Қўмсасанг, қалбимнинг меҳр қалъасин,
Жавонда шеърларим ўқиб чиқақол.

Атрофга қарагин – фасли олтин куз,
Жилвакор дарахтнинг барги сарғайган.
Мени тошюрак деб ўйлама ҳаргиз,
Соғинчдан отангнинг кўзи сарғайган.

Туш бўлиб кирайин ширин уйқунгга,
Гўзал тонгларингдан бири отганда.
Ё насиб, шодлик-ла бориб уйингга,
Бағримга босаман яқин кунларда.

Одил Шомуродов. Астрахань, 2001 йил

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026 Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди 17.08.2026 Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар 14.08.2026 Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026