14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 02:52
Сиёсат 👁 2,945

ИНСОНПАРВАРЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИК ТИМСОЛИ

ИНСОНПАРВАРЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИК ТИМСОЛИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев тақдимномасига асосан Олий Мажлис Сенати томонидан жорий йил 12 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарор мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноий жазоларни янада либераллаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Инсон ҳаётда адашиши мумкин. Муҳими, кейинчалик тўғри йўлга тушиб олишидир. Давлатимиз томонидан жиноий жазоларни янада либераллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимизнинг ана шу бағрикенглик, кечиримлилик каби юксак қадриятларига асосланган. Қонунни бузган одамнинг гуноҳини кечириб, жамият қайтадан ўз бағрига олиши уни жиноят кўчасига қайта киришдан асрашнинг ишончли йўлидир.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг мазкур қарорида қуйидаги маҳкумларни: аёллар, жиноят содир этган вақтда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлатлар фуқаролари, амнистия қарори кучга киргунга қадар қонунда белгиланган тартибда 1- ва 2-гуруҳ ногиронлари, шунингдек, сил касаллигининг фаол шаклига чалинган (диспансер ҳисобида 1- ва 2-гуруҳ) деб эътироф этилган шахсларни жазодан озод қилиш белгиланган. Бундан ташқари, қарорда эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахслар, шунингдек, қасддан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этгани учун биринчи марта ҳукм қилинган шахслар жазодан озод қилиниши кўзда тутилган.

Бунда амнистия актининг қўлланилиши устидан жамоатчилик назоратини ва қарорни қўллашнинг очиқ-ошкоралигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эгадир.

Амнистия акти - мамлакатимизда рўёбга чиқарилаётган инсонпарварлик ва бағрикенглик, миллий қадриятларга ҳурмат сиёсатининг амалдаги яна бир ифодасидир. Зотан, билиб-билмасдан жиноят йўлига кириб қолганларни кечириш, уларга нисбатан инсонпарварлик актини қўллаш бундай шахсларнинг ҳар қандай қилмиши учун жазонинг муқаррарлигини англаб етишида жуда муҳим ўрин тутади.

Хулоса қилиб айтганда, амнистия актини қабул қилишдан асосий мақсад Конституциямизнинг муқаддимасида белгиланган инсонпарварлик ғояларига содиқликни намоён этган ҳолда, билиб-билмай адашиб, жиноят содир қилган фуқароларни кечириб, уларга янгича ҳаёт бошлашга имконият бериш ҳисобланади. Амнистия тўғрисидаги ҳужжатнинг қўлланиши давлатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари олий қадрият саналишини, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятида инсонпарварлик тамойили устувор эканини яна бир бор намоён этиши билан аҳамиятлидир.

 

Ёқубжон СОДИҚОВ,

Шимоли-Ғарбий ҳарбий округ ҳарбий прокурори, адлия полковниги.

(Фото - http://xushnudbek.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026