ҲУНАРЛИ КИШИ ХОР БЎЛМАС
Қадим ўтган замонда Хуросон номли катта шаҳарда Ҳумоюн исмли Шаҳзода яшар экан. Бир куни у навкарлари билан сафарга отланибди. Кеч тушибди. Шу пайтда уларга душманлари ҳамла қилибди. Шаҳзода қочиб юриб, бир кичкина кулбага кўзи тушибди ва у ерга бориб бир кунга тунаш учун жой беринг, деб илтимос қилибди. Шаҳзода ҳордиқ чиқараётган пайтда, шу уйда яшовчи бир гўзал қизга ошиқ-у беқарор бўлиб қолибди. Эртаси бояги қизнинг отасига: "Қизингизни менга берсангиз, мен уни саройимга олиб кетаман” – дебди. Отаси қизидан розилигини сўрабди.
Қизи эса:
– "Мен ҳунарсиз кишига эрга тегмайман”, – дебди. У Шаҳзодадан лой қориб бешта кўза ясаб беришини айтибди. Агар шу кўзани ясай олса қиз рози бўларкан. Шаҳзода бешта кўзани беш кунда ясаб бўлибди. Қиз ваъдасида туриб, шаҳзодага эрга тегибди. Улар жуда кўп сопол буюмлар ясаб, ночорларга, камбағалларга тарқатар ва улардан бир танга ҳам олмас экан. Унинг донғи кетибди. Ночорлар уларни ҳар куни дуо қилишар экан. Улар бахтли, саодатли ҳаёт кечиришибди.
Дилноза НАРИМБЕТОВА.
(Фото: http://www.uzbekart.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶