22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 09:59
Жамият 👁 228

ХОТИН-ҚИЗЛАР ЗЎРАВОНЛИК ҚУРБОНИ БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК!

ХОТИН-ҚИЗЛАР ЗЎРАВОНЛИК ҚУРБОНИ БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК!

Дунёда ҳеч бир инсон тазйиқ ва зўравонликдан мутлақ ҳимоя қилинганман, деб айта олмайди. Зўравонлик ҳодисаси атрофимизда, турли одамлар ҳаётида учраб турадиган ижтимоий иллатлардан биридир.

Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатига кўпчилик ҳолларда хотин-қизлар дуч келади ва бу иллатга барча ёшдаги, барча ижтимоий қатламлардаги, барча хулқ-атвордаги аёллар тўқнаш келиши мумкин.

Аёллар шуни эсда тутишлари лозимки, тазйиқ ва зўравонликдан, унинг ҳар қандай кўринишларидан ўзини ҳимоя қилиш – аёл кишининг, ҳар бир қиз, ҳар бир келин, ҳар бир уй бекасининг давлат ҳужжатларида белгилаб қўйилган ҳуқуқидир.

Ўзбекистон аёллари миллати, ижтимоий келиб чиқиши, моддий таъминоти, маълумотидан қатъий назар, ўзини тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қарийб 20тадан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларнинг ўз имкониятларини тўлақонли рўёбга чиқаришлари учун барча шарт-шароитларни таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзбекистон тарихида илк бор 2019 йилда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар қабул қилинди. Ушбу Қонун ҳужжатлари хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни ҳам тартибга солади.

Юртимизда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика Маркази негизида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар Маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳам ташкил этилгани бу борадаги эътиборга лойиқ ишлардан бири бўлди. Авваллари жамоатчилик асосида фаолият юритган Марказ туманлараро муассасага айлантирилганидан кейин давлат томонидан молиялаштирилди.

Айни пайтда Амударё туманида Қорақалпоғистон Республикаси намунали туманлараро Маркази фаолият юритмоқда. 4 та туман қамраб олинган Марказга тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга аноним тарзда шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Шунингдек, бу ерда анонимлик, ахборотнинг махфийлиги, касбий маҳорат ва хавфсизлик тамойиллари асосида ҳам аёлларга руҳий кўмак берилиб, ҳар бири билан индивидуал шуғулланилиб, оғир ҳолатлардаги хотин-қизларни стрессдан чиқариш борасида психологик машғулотлар, фойдали маслаҳатлар, тавсиялар бериб келинмоқда.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси намунали туманлараро Марказига жорий йилнинг ўтган даври давомида 322 нафар аёллар ҳамда 9 нафар эркаклар томонидан мурожаат қилинган бўлиб, улардан 32 нафарига ҳуқуқий ёрдам, 232 нафарига психологик ёрдамлар, 6 нафарига тиббий, 34 нафарига эса бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди. 29 нафари Марказда вақтинча бошпана билан таъминланиб, реабилитация дастурини ўтади.

Марказда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг ҳар қандай шаклига муросасиз муносабат муҳитини қарор топтириш борасида тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюцияси билан 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни сифатида белгиланган.

Шу муносабат билан ҳар йили дунё миқёсида 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида турли тадбирлар ўтказилади.

Акция доирасида Хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликка  учрашининг олдини олиш, бундай ҳолатларни  барвақт аниқлаш  мақсадида маҳаллаларда, таълим муассасаларида, шунингдек, корхона ва ташкилотларда “Зўравонликсиз оила – соғлом оила”, ”Биз зўравонликка қаршимиз”, “Зўравонликсиз оила – соғлом жамият гарови” мавзуларида  тарғибот тадбирлари олиб борилади.

Зеро, хотин-қизлар зўравонлик қурбони бўлмаслиги керак, уларни зўравонликнинг ҳар қандай кўринишидан муҳофаза қилиш ҳар бир фуқаронинг долзарб вазифасидир.

 

Гавҳар ЧИМБАЙЧИЕВА,

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё намунали

туманлараро Маркази директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026