1 январь ҳолатига туман аҳолиси 212 минг кишидан ошди. Табиий ўсиш суръати шу зайлда давом этса, 2030 йилга бориб туманда 240 мингдан ортиқ аҳоли яшайди
2024 йил 1 январь ҳолатига Амударё туманининг доимий аҳолиси 212 минг 96 кишини ташкил қилди. Аҳолининг 107 минг 562 нафар эркаклар, 104 минг 534 нафари аёллардир.
Аҳолининг 25,7 фоиз қисми, яъни салкам 54,6 минг нафари шаҳарда, 74,3 фоизи, яъни 157,5 минг нафардан ортиғи қишлоқ жойларида яшайди.
2023 йил давомида туғилганлар сони 5 минг 103 нафарни, вафот этганлар сони эса 1056 нафарни ташкил қилди.
2023 йилнинг январь-декабрь ойларида туман бўйича 1671 та никоҳ қайд этилган бўлиб, ажрашганлар сони – 141 та.
2023 йилнинг январь-декабрь ойларида туман ҳудудига кўчиб келганлар сони 306 нафарни, тумандан кўчиб кетганлар сони эса 829 нафарни ташкил қилди.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан туман аҳолиси сони 3524 нафарга кўпайгани қайд қилинди.
Амударё тумани Статистика бўлими маълумотлари асосида тайёрланди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶