15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 03:53
Жамият 👁 3,470

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР БИЛАН ИШЛАШИШДА ҲАМКОРЛИК ЎТА МУҲИМ

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР БИЛАН ИШЛАШИШДА ҲАМКОРЛИК ЎТА МУҲИМ

Истиқлол йилларида мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама комил инсонлар қилиб вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси ҳам шу мақсад йўлида фаолият олиб бормоқда.

Туманда  64 098 нафар вояга етмаганлар истиқомат қилаётган бўлиб, уларнинг 4 минг нафардан ортиғи 37 та мактабгача таълим муассасаларида, 31 минг нафарга яқини 82 та умумтаълим мактабларида, 8 минг нафардан ортиғи 8 та касб-ҳунар коллежлари ва академик  лицейда таълим-тарбия олишмоқда.

Ёшлар тарбиясида қўлга киритилаётган ютуқларга қарамасдан, ҳали ҳам вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этиш ҳолатлари учраб турибди.

Масалан, комиссияга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ташкилотлардан 2016 йилнинг 6 ойи давомида 43 та ҳолатда вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумотлар келиб тушди. Ушбу маълумотлар комиссия томонидан тўлиқ кўриб чиқилди ва 34 нафар вояга етмаганларнинг ота-оналарига 2,8 миллион сўмликдан ортиқ жарима солинди.

Шунингдек, жорий йилнинг 6 ойи давомида вояга етмаганлар томонидан 4 та жиноят содир қилинган бўлса, унда иштирок этган ўсмирлар сони 6 нафарни ташкил этади. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 та жиноятга ошиб кетганлиги ачинарли ҳол.

Вояга етмаганлар ўртасида бундай нохуш ҳолатлар юз беришининг олдини олиш мақсадида туман ҳудудидаги турли хил кўнгил очиш жойларида ишчи гуруҳлар томонидан 12 маротаба рейдлар ўтказилди ва рейдлар давомида 3 та салбий ҳолат аниқланиб, бундай жойларга келувчи вояга етмаганларга тарбиявий таъсирлар ўтказиш чоралари кўрилди.

Ота-она, таълим муассасаси маъмурияти ва бошқа масъулларнинг лоқайдлиги оқибатида 2016 йилнинг ўтган 6 ойи давомида 120 нафар вояга етмаганлар томонидан ҳар хил мазмундаги ҳуқуқбузарликлар содир этилган.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, туманимизда вояга етмаганларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун кўнгилдагидек шарт-шароитлар яратилган. Биргина "Баркамол авлод” болалар марказида 20 та тўгарак ташкил этилган бўлиб, бу тўгаракларда ўсмир-ёшлар ўзлари қизиққан йўналишлар бўйича иқтидорларини намоён этишлари мумкин. Болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун хизмат қилувчи бундай тўгараклар туманимиз ҳудудидаги барча овул ва маҳаллаларда ташкил этилган бўлиб, уларга 19604 нафар вояга етмаганлар жалб этилган.

Болаларнинг спорт билан шуғулланишлари, саломатликларини мустаҳкамлашлари учун туманимизнинг барча ҳудудларида, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларида, шунингдек, маҳаллаларда спорт-соғломлаштириш иншоотлари фаолият юритмоқда. Демак, вояга етмаганларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун яратиб берилган шароитлар, имкониятлар ўсмир-ёшларнинг  ҳар жиҳатдан етук ва баркамол инсон сифатида шаклланишлари учун етарли. Фақат бу борада ота-оналар, ўқув масканлари мутасаддилари ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидаги масъул ходимлар бирозгина фидойилик қилишлари талаб қилинади. Зеро, фарзандларимиз бизнинг келажагимиздир.

Самад ДИЛМАНОВ,

туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси котиби.

(Фото - http://siyosat.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019