13.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.08.2026, 00:22
Иқтисодиёт 👁 660

Пенсия тизимини рақамлаштириш: янги қулайликлар ва муҳим ўзгаришлар

Пенсия тизимини рақамлаштириш: янги қулайликлар ва муҳим ўзгаришлар

Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, айниқса, кекса авлод вакиллари, ногиронлиги бўлган шахслар ва боқувчисини йўқотган оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишлари қаторига киради. Амударё туманида ҳам бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

1 июнь ҳолатига кўра туманда жами 25 минг 740 нафар пенсионер рўйхатга олинган бўлиб, улар туман умумий аҳолисининг 11,9 фоизини ташкил қилади. Шундан ёшга доир пенсия олувчилар сони 21 минг 293 нафарни, ногиронлик пенсиясини олувчилар 3 минг 109 нафарни ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланганлар 1 минг 338 нафарни ташкил қилади. Ушбу тоифадаги фуқароларга давлат томонидан ҳар ойда 35 млрд сўм атрофида маблағ молиялаштирилиб, ўз эгаларига тўлаб келинмоқда.

Сўнгги йилларда молия ва пенсия тизимидаги жараёнларни рақамлаштириш орқали кўплаб қулайликлар яратилди. Жумладан, жорий этилган замонавий интерактив хизматлар ҳисобига ёшга доир пенсияларнинг 62 фоизи ҳеч қандай мурожаатларсиз, проактив шаклда тайинланишига эришилди. Бундан ташқари, аҳолига иш ҳақи, пенсия, турли хил нафақа ва стипендиялар тўловларининг 90 фоиздан ортиғи банк карталари орқали амалга оширилмоқда.

Бюджет ташкилотларининг молиявий ҳужжатларини электрон тарзда расмийлаштириш мақсадида қабул қилинган 2025 йил 26 июндаги Президент фармони асосида бошқарув тизимини ихчамлаштириш мақсадида охирги 2 йил ичида Ғазначилик хизмати қўмитаси ва Пенсия жамғармасининг штат бирликлари сони 1940 тага ёки 45 фоизга қисқартирилди. Жорий йилда эса қуйи бўғин ходимлари сонини 4 баробаргача қисқартириш кўзда тутилган. Асосий мақсад – ғазначилик ва пенсия таъминоти тизимларини тўлиқ автоматлаштириш орқали ҳудудларда ихчам хизмат кўрсатиш офисларини ташкил этиш, фуқароларга хизмат кўрсатишни электрон шаклга ўтказиш ва молиявий операцияларда шаффофликни таъминлаш учун сунъий интеллектдан кенг фойдаланишдир.

Тизимдаги энг йирик ўзгаришлардан яна бири шуки, 2027 йил 1 январдан бошлаб Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда Пенсия жамғармасининг туман ва шаҳар бўлимлари фаолияти тўлиқ рақамлаштириш ҳисобига тугатилади. Уларнинг ўрнида ҳудудий бошқармаларга бўйсунувчи, барча бизнес жараёнларни ўзида қамраб олувчи ва бор-йўғи 1 дан 3 тагача штат бирлигига эга бўлган замонавий ва ихчам хизмат кўрсатиш офислари ташкил этилади.

Бундан ташқари, 2026 йил 1 декабрдан бошлаб пенсия тизимида янада қулай жараёнлар ишга тушади. Хусусан, фуқароларнинг мавжуд иш стажи ва иш ҳақлари тўғрисидаги электрон маълумотларга асосланиб, пенсия миқдорларини олдиндан аниқлаш имконини берувчи "Менинг пенсиям" онлайн хизмати амалиётга татбиқ этилади. Ушбу санадан эътиборан, тизимнинг алоқа марказларига сунъий интеллектни жорий этиш ва маълумотларни тўлиқ рақамлаштириш эвазига яна 141 та штат бирлиги мақбуллаштирилади ҳамда барча хизматлар тўлиқ интерактив шаклга ўтказилади.

Фуқароларнинг пенсияга оид маълумотларини ягона базада жамлаш борасида ҳам муҳим қадамлар ташланмоқда. Хусусан, 2025 йил 1 октябрдан бошлаб Мажбурий ижро бюроси ундирувни пенсия тўловларига қаратишдан аввал фуқароларни олдиндан хабардор қилиш тизимини йўлга қўйган бўлса, 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий хизматни ўтаганлик даври тўғрисидаги маълумотлар "Рақамли ҳукумат" платформаси орқали Пенсия жамғармасига тўғридан-тўғри юборилмоқда.

Шунингдек, 2026 йил 1 августга қадар Олий таълим муассасаларидаги ўқиш даври тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ рақамлаштириш ва уларни Давлат хизматлари марказлари орқали электрон базага киритиш имконияти яратилиши белгиланган.

Шу ўринда, юқорида қайд этилган ислоҳотларнинг самарадорлиги бевосита фуқароларимизнинг ўз вақтида кўрадиган чораларига ҳам боғлиқ эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Бугунги кунда айрим ҳолатларда пенсия ёшига етган фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида иш стажи билан боғлиқ маълумотларнинг тизимда чиқмаслиги кузатилмоқда. Бунга асосий сабаб – фуқаро ишлаган ташкилот ёки корхона томонидан ходимнинг меҳнат стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлари my.mehnat.uz электрон тизимига киритилмаганлигидир.

Агар шахснинг маълумотлари тўлиқ рақамлаштирилган бўлса, бундай муаммо умуман юз бермайди. Шу сабабли, ҳозирда расмий меҳнат фаолияти юритаётган барча фуқароларимиздан ўз иш берувчиларидан меҳнат маълумотларини my.mehnat.uz тизимига киритишларини талаб қилишларини сўраймиз. Ишламаётган фуқароларимиз эса яшаш ҳудудларидаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилиб, ўз меҳнат дафтарчаларидаги маълумотларни бепул тарзда рақамлаштириб олишлари мумкин. Зеро, ўз вақтида қилинган тўғри ҳаракат – келажакда сизнинг муносиб ва кафолатланган пенсия таъминотингиз учун энг муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019