14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 14:23
Адабиёт 👁 2,892

ЖАЙХУН ИЛҲОМЛАРИ

ЖАЙХУН ИЛҲОМЛАРИ

Ифтихор

Бир маромда айлангани каби ер,

Бир маромда инсон кечирса ҳаёт.

Ватан равнақи деб ҳар ким тўкиб тер,

Юртнинг парвозига бўлолса қанот.

 

Отанинг умидин оқласа фарзанд,

Яйратса бобонинг кўнглин невара.

Ҳаётда ташвишлар бўлса-да гарчанд,

Инсоннинг бахтига борми чегара?!

 

Уйингда бўлганда тўй ё маърака,

Яқин қариндошдай турса қўшнилар.

Топган-тутганингда бўлар барака,

Еган-ичганингга маза қўшилар.

 

Эрталаб иш сари уйингдан чиқсанг,

Аҳли оилангдан бўлиб хотиржам.

Кечқурун ишингдан уйга ошиқсанг,

Меҳнатинг роҳатин кўрмоққа баҳам.

 

Кекса ота-онанг кўнглини хушлаб,

Ҳар тонг, ҳар оқшомда ҳол сўраб турсанг,

Юрсанг ўгитларин ёдингда ушлаб,

Ажабмас ҳаётда қоқилмай юрсанг.

 

"Бундай осуда юрт қайда?” – деб ногоҳ

Кимдир савол бериб қолса ўша тоб.

Бизни таниганлар "Бўлингиз огоҳ,

Ўзбекистон – бу!” – деб беришар жавоб!

Аҳмад НАФАСОВ.

Онам каби севимли

Таърифингга шеър битдим бугун,

Меҳрим асло топмагай якун.

Муҳаббатим ошади ҳар кун,

Онам каби севимли Ватан.

Сени бир кун кўрмасам  – армон,

Сенга меҳрим беради дармон.

Керак бўлса бўлайин қурбон,

Онам каби севимли Ватан.

Хизматингда турай эрта-кеч,

Ғанимларни йўлатмайин ҳеч.

Ғанимларнинг хаёллари пуч,

Онам каби севимли Ватан.

Мустақил юрт -Ўзбекистоним,

Сенга фидо бу ширин жоним.

Манглайимга сурайин ноним,

Онам каби севимли Ватан.

Нишонлаймиз йигитлик ёшинг,

Кам бўлмасдан тутиб тик бошинг.

Порлайверсин иқбол қуёшинг,

Онам каби севимли Ватан.

Фарҳод АВЕЗОВ, "Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоси.

ЖАННАТИМ – ЎЗБЕКИСТОН

Тоғлари булутга тенг,

Бағри осмон каби кенг.

Кенг бағри жаннатга тенг

Қирлари бағридан кенг.

Жаннатим – Ўзбекистон,

Ҳар гўшаси гулистон.

Боғларингни яшнатган,

Чевар қўлли қизларинг.

Бедов отни кишнатган,

Довюракдир ўғлонинг.

Жаннатим – Ўзбекистон,

Ҳар гўшаси гулистон.

Зулфиядек қизинг бор,

Бахтингдан куйлаб келган.

Алишердек ўғлонинг

Номинг элга танитган.

Жаннатим – Ўзбекистон,

Ҳар гўшаси гулистон.

Динора КАРИМБОЕВА, Амударё академик лицейи ўқувчиси.

Хива

Меъморларнинг санъати ўзинг,

Суронларга беролдинг бардош.

Ҳар ғиштингда юртим тарихи,

Бугун менга бўлдинг елкадош.

 

Миноралар кўкка устундир,

Ер юзини ҳайратга солган.

Эртакдаги биллур қасрлар,

Тимсолингдан андоза олган.

 

Кўҳна тарих бағрингда яшар,

Номдор шаҳар, улуғвор шаҳар.

Жамила ЯНГИБОЕВА,

"Ёш мухбир” тўгараги аъзоси.

ВАТАН

 

Мен мустақил юртда дунёга келдим,

Мустақиллик менинг ҳаётим, тонгим.

Баралла мадҳингни куйлайман Ватан,

Йўқдир дунёда армоним ҳеч ҳам.

 

Ватаннинг эртаси - порлоқ келгуси,

Мендурман бағрида бахтли қизчаси,

Улғайиб, бўлолсам юртим суянчи,

Ватан, сенга умрим ҳадя этаман.

 

Номингни энг суюк қўшиқдай билиб,

Ўзингни онамдек азиз тутаман.

Қадрингни кўтариб, отамдай билиб,

Ватан, ҳаётимни ҳадя этаман!

Феруза ЙЎЛДОШЕВА,

Манғит иқтисодиёт коллежи ўқувчиси.

Ёз келди

Юртимга келмоқда тароватли ёз,

Ёзда ҳамма ишлар албат бўлар соз.

Хайр, кўришгунча азиз мактабим,

Кўришгунча хайр, қадрли устоз.

 

Ёз келса, шодланар қувноқ болалар,

Кўнгиллар ёришар, тўлар ҳисларга.

Қуёш кулиб боқар бутун оламга,

Меҳр нурларини сочар бизларга.

 

Дарахтлар шохини оҳиста силаб,

Биз томон бир илиқ шамоллар елар.

Қувончли туйғулар дилни аллалаб,

Юртимга файз бериб фасли ёз келар.

Жавоҳир ЙЎЛДОШЕВ,

38-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019