Жамият
👁 2,749
“Биз – баркамол авлод, порлоқ келажак бунёдкорларимиз” танловига
ВАТАНИМ
Ҳар қарич тупроғинг азиз муқаддас,
Тиллодан кам эмас ҳар гиёҳ, тошинг.
Осмонинг мусаффо бўлсин, эй Ватан!
Мангу порлайверсин бахт қуёшинг.
Бошимга қўнган иқбол тожимсан,
Олам-олам шодлигим, қувончимсан.
Қалбдаги иймоним, ишончимсан,
Келажакнинг порлоқ йўлисан, Ватан!
Нилуфар ТУРКМАНБОЕВА,
18-сонли мактаб ўқувчиси.
БЕКЛАР ЮРТИ БУ
Ватаним саждагоҳ каби муқаддас,
Юксалиш бўлмоқда ҳозир ҳар нафас.
Қай гўшага борсанг, қиларсан ҳавас,
Ўзлигин асраган беклар юрти бу.
Бахт қуёши кулди, мустақил бўлди,
Инсонлар қалбига интилиш тўлди.
Эртанги кун учун ишонч туғилди.
Ўзлигин асраган беклар юрти бу.
Буюк алломалар яшаган макон,
Бағри кенг ўзбегим сурмоқда даврон.
Қилган ишларига қоларсан ҳайрон,
Ўзлигин асраган беклар юрти бу.
Олтиной СОБИРОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶