12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:49
Маданият 👁 481

Кекса авлод вакиллари ўртасида “Нуронийлар куйлаганда” номли кўрик-танлов ўтказилди

Кекса авлод вакиллари ўртасида “Нуронийлар куйлаганда” номли кўрик-танлов ўтказилди

Жамиятда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган юксак эътиром ва доимий ғамхўрлик ҳар бир давлатнинг маданий ҳамда маънавий қиёфасини, унинг инсонпарварлик тамойилларини белгилаб берадиган асосий омиллардан биридир. Шу боис ҳам юртимизда нуронийларни ҳар томонлама ва манзилли қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллигини ошириш давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 мартдаги “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги эзгу ишларни янги босқичга олиб чиқди. Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш доирасида турли маданий-маърифий тадбирлар, авлодлар учрашувлари, ижодий кечалар ва кўрик-танловлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Айниқса, асрлар оша аждодларимиздан бизгача етиб келган бебаҳо маънавий меросимиз бўлмиш мақом ҳамда миллий қўшиқчилик санъатини маҳаллаларда, аҳоли қатламлари орасида кенг тарғиб қилиш, шу орқали ёши улуғ инсонларнинг бўш вақтларини ҳар томонлама мазмунли ва фойдали ташкил этиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан саналади.

Ана шундай олижаноб ва эзгу мақсадларни ўз атрофида мужассам этган, том маънода ҳақиқий санъат ва нафосат байрамига айланиб кетган навбатдаги тадбир жорий йилнинг 22 июль куни Амударё тумани Маданият бўлими биносида ўтказилди. “Нуроний” жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ҳамкорликдаги қўшма қарори ҳамда тегишли низом талаблари асосида ташкил этилган “Нуронийлар куйлаганда” номли ушбу кўрик-танлов маҳаллаларда истиқомат қилаётган кексалар, фахрий отахону онахонларимиз қалбидаги жўшқинликни, уларнинг ижодга, гўзалликка ва ҳаётга бўлган чексиз иштиёқини намоён этди.

Тадбир аввалида Амударё тумани ҳокимининг ўринбосари Жасур Яхшимов, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Бекман Аллаберганов ва бошқалар сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тиладилар.

Танлов шартларига кўра иштирокчилар сафидан 60 ёш ва ундан юқори бўлган эркаклар, шунингдек, 55 ёш ва ундан юқори ёшдаги аёл ҳаваскор ижрочилар ўрин олдилар. Тасдиқланган низом талабларига мувофиқ, барча ижрочилар ўз маҳоратларини фонограммасиз, фақатгина жонли ижрода намойиш этишди. Бу ҳолат ўз навбатида, ҳар бир иштирокчидан катта тайёргарлик, узоқ йиллик ҳаётий тажриба ва ҳақиқий табиий истеъдодни талаб қиладиган жиддий синов бўлди. Саҳнада белгиланган вақт меъёрларига қатъий амал қилган ҳолда чиқиш қилган ҳар бир иштирокчи йиғилган томошабинларга ўзига хос бетакрор миллий оҳангларни туҳфа этди.

Ижодий беллашув шунчаки одатий танлов эмас, балки маҳалла кексалари, фахрий нуронийлар, қолаверса барча санъатсевар инсонлар учун ҳақиқий маънавий байрамга, самимий дийдорлашув ва унутилмас ижод кечасига айланди. Саҳнада янграган дилрабо куй ва қўшиқлар залга йиғилган ҳар бир томошабиннинг бевосита қалбига етиб борди ва уларни сеҳрлаб қўйди.

Айниқса, узоқ йиллар давомида турли соҳаларда, эл-юрт ривожи йўлида ҳалол меҳнат қилиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган пиру бадавлат нуронийларнинг гоҳ шўх, гоҳ теран маъноли тароналарни юксак маҳорат билан куйлаши барчага ўзгача маънавий озуқа ва завқ бағишлади. Улар ўзларининг гўзал чиқишлари билан нафақат тадбир иштирокчиларининг мароқли ҳордиқ чиқаришлари ва кўтаринки кайфиятда дам олишлари учун муносиб шароит яратдилар, балки томошабинлар қаторида ўтирган ёш авлод вакилларига миллий санъатимизнинг асл моҳиятини, унинг беқиёс қудратини амалда кўрсатиб бердилар.

Нуронийлар томонидан жўшиб куйланган, ўзида чуқур фалсафий маънони мужассам этган тароналарда акс этган эзгу тилаклар, юртимиздаги барқарор тинчлик, осмонимизнинг мусаффолиги ва азалий қадриятларимизга бўлган чексиз эҳтиром тадбир қатнашчиларига мамнуният бағишлади.

Иштирокчиларнинг саҳнадаги ҳар бир чиқиши малакали ҳакамлар ҳайъати томонидан ижрочининг шахсий маҳорати, овозининг табиий имкониятлари, миллий қўшиқчилик анъаналарига қай даражада тўғри риоя қилинганлиги ҳамда саҳна маданияти ва томошабин билан ишлаш қобилияти бўйича холис ва адолатли баҳолаб борилди.

Қизғин ва муросасиз руҳда ўтган ижодий беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, мақом ижрочилиги йўналишида ўз устида тинимсиз ишлаган ва қийин ноталарни қойилмақом қилиб куйлай олган Тўлибой Йўлдашев 1-ўринга муносиб кўрилган бўлса, фахрли 2-ўринни истеъдодли ижрочи Бахтиёр Жоллибаев қўлга киритди. 3-ўрин эса Нураддин Якуповга насиб этди. Миллий қўшиқчилик йўналиши бўйича ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, саҳнада ҳақиқий маҳорат кўрсатган Ўразимбат Жуманиязов 1-ўринни, томошабинлар олқишига сазовор бўлган Баҳром Базарбоев 2-ўринни ҳамда ўзига хос ижро услуби билан ажралиб турган Ҳамза Бобожонов 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлдилар.

Танловда асосий ўринларни эгаллаган ғолиблардан ташқари, ўзининг бетакрор истеъдоди билан кўпчиликнинг меҳрини ва эътиборини қозона олган иштирокчилар ҳам ташкилотчилар томонидан махсус таъсис этилган номинациялар бўйича тақдирланди. Жумладан, ўз йўналишида ажойиб натижа кўрсатган Эркабой Хўжаниязов ҳамда Юсуп Ражабовлар “Энг яхши мақом ижрочиси” номинацияси соҳиблари бўлишди. Гўзал овоз эгалари Озод Шомуродов ва Комилжон Янгибоев эса “Энг яхши миллий қўшиқ ижрочиси” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритишди. Саҳнада ўзини эркин тутиши ва томошабинлар билан жонли мулоқот ўрната олиш маҳорати юқори баҳоланган Жалол Сапаров “Томошабинлар эътирофи соҳиби” номинациясига лойиқ кўрилган бўлса, Мадраҳим Отамуратов “Саҳна маданияти учун” номли махсус номинация билан тақдирланди. Миллий мусиқамиз ва қўшиқчилик санъатимиз тарғиботига қўшган улкан ҳиссаси учун Асқар Матякубов “Миллий анъаналар тарғиботчиси” номинациясида эътироф этилган бўлса, тадбир давомида ўзининг фаоллиги ва ғайрати билан барчага ўрнак бўлган Баҳодир Кенжабоев “Энг фаол иштирокчи” номинациясига муносиб кўрилди.

Кўрик-танловнинг барча ғолиб ва совриндорларига, шунингдек, турли номинациялар эгаларига ташкилотчилар томонидан махсус дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди. Ушбу маънавият ва ижод байрами шуни яққол тасдиқладики, инсон қалбидаги санъатга, эзгуликка бўлган муҳаббат йиллар ўтгани сайин асло сўнмайди, аксинча, орттирилган бой ҳаёт тажрибаси билан янада сайқалланиб, теран ва таъсирчан тус олади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026