12.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.08.2026, 23:14
Жамият 👁 179

БУГУНГИ ЁШЛАР – ЯНГИ ТАРИХ ЯРАТАДИГАН ОЛТИН АВЛОД ВАКИЛЛАРИДИР

БУГУНГИ ЁШЛАР – ЯНГИ ТАРИХ ЯРАТАДИГАН  ОЛТИН АВЛОД ВАКИЛЛАРИДИР

Жамиятнинг ҳар томонлама ривожланиши ва келажак фаровонлиги бевосита ёшларга берилаётган эътибор ҳамда улар учун яратилган имкониятлар билан ўлчанади. Шу сабабли туманимизда ҳам навқирон авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни комил инсонлар қилиб вояга етказиш, бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Амударё тумани Ёшлар ишлари бўлими томонидан ҳам тизимли ишлар амалга оширилиб, салмоқли натижалар қўлга киритилмоқда.

Аввало, шуни айтиш керакки, тумандаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш ва ёшлар балансини шакллантириш мақсадида маҳалла ёшлар етакчилари томонидан уйма-уй юриб хатлов ўтказилди. Ушбу масъулиятли жараёнда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган жами 53 минг 369 нафар йигит-қизнинг муаммо ва қизиқишлари батафсил ўрганилди. Хатлов натижасига кўра, ёшлар тоифаларга ажратилиб, уларнинг 37 минг 435 нафари "яшил", 15 минг 550 нафари "сариқ" ва 384 нафари "қизил" тоифага киритилди. Айнан мана шу аниқ маълумотлар базаси кейинги барча амалий ишлар учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Хусусан, оғир тоифага киритилган 546 нафар ишсиз ёшларга туман даражасидаги 29 нафар ташкилот раҳбари бириктирилди. Ўтган давр ичида уларнинг 159 нафари доимий иш ўрнига эга бўлган бўлса, 165 нафарига имтиёзли кредитлар берилди, 44 нафари тартибли миграцияга, 24 нафари муддатли ҳарбий хизматга юборилди. Шунингдек, 83 нафари ўзини ўзи банд қилганлар сафига қўшилди, 43 нафарига экин ер майдонлари ажратилди, 9 нафари касб-ҳунарга ўқитилиб, 16 нафари зарур асбоб-ускуналар билан таъминланди. Бундан ташқари, ҳуқуқбузарликка мойил бўлган 104 нафар ёшлар туман ҳокимлиги, мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар бўлимлари ва туман прокуратураси масъулларига оталиққа берилиб, уларни соғломлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Тарбияси оғир ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида 16 нафар йигитлар Нукус шаҳридаги ҳарбий қисмда ташкил этилган "Жасорат мактаби" йиғинларида иштирок этди. Профилактика мақсадида 273 марта "Ўқувчи" ва "Тиғ", шунингдек, 412 марта "Тунги рейд" тадбирлари ўтказилди. Шу билан бирга 1 200 га яқин ёшларни қамраб олган "Шунқорлар" спартакиадаси ёшлар ўртасида соғлом муҳитни қарор топтиришга хизмат қилмоқда. Меҳнат бозорига кириб келиши кутилаётган 5 минг 732 нафар битирувчи ёшлар ҳам масъулларнинг доимий эътибор марказида турибди.

Туман ёшларининг маълум бир қисми хорижда меҳнат қилаётгани ҳисобга олиниб, миграциядаги 1 минг 62 нафар ёш билан алоқалар янада мустаҳкамланди. Уларнинг 869 нафари Россияда, 143 нафари Қозоғистонда ва қолганлари Туркия, Жанубий Корея, Япония ва Германия каби давлатларда бўлиб, ташкил этилган 3 та очиқ мулоқотда уларни қийнаётган 20 та муаммо тўлиқ бартараф этилди. Йил бошидан буён хориждан қайтиб келган 80 нафар ишсиз йигит-қизнинг бандлиги таъминланди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам билан ишлаш доирасида жорий йилда 100 нафар йигит-қиз "Ёшлар дафтари"га киритилиб, уларнинг 30 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди. Ушбу тадбирларни молиялаштириш учун жамғармага 2 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган.

Қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳам катта қадамлар ташланди. Жумладан, бугунги кунда 1 минг 66 нафар ёшлар умумий майдони 381 гектар бўлган далаларда деҳқончилик қилмоқда. Ушбу ерларнинг 16 гектарига картошка, 86 гектарига полиз, 104 гектарига донли экинлар, 37 гектарига сабзавотлар ва 138 гектарига бошқа турдаги экинлар экилган. Шунингдек, ғалладан бўшаган 121 гектардан ортиқ ер майдони 807 нафар ёшга такрорий экин учун ажратилди. Президент қарори асосида Куюк кўпир овулидаги 54 гектар ер 74 нафар ёшларга берилиб, туман ҳокимлиги томонидан 1 км масофадан электр тармоғи тортиб келинди ва махсус сув насоси ўрнатиб берилди.

Ёшларнинг билим ва салоҳиятини юксалтириш, уларни замонавий касбларга йўналтириш борасида ҳам кенг кўламли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Хусусан, маҳаллаларда 150 нафар, таълим муассасаларида 220 нафар волонтёрлар гуруҳи шакллантирилиб, 9 та йўналишда фаолият юритмоқда. "Ибрат фарзандлари" лойиҳаси орқали 13 минг 188 нафар йигит-қизлар 23 та хорижий тилни ўрганмоқда, уларнинг 1 минг 531 нафари аллақачон махсус сертификатларни қўлга киритди.

Шу билан бирга, "Мутолаа" лойиҳасида 4 минг 349 нафар ёшлар бепул электрон ва аудио китоблар ўқимоқда, "Ustoz AI" платформасида 1 минг 946 нафар ва "Qizlar akademiyasi"да 2 минг 219 нафар ёшлар бепул билим олмоқда. Дастурлаш бўйича 149 нафар ёшларимиз инглиз ва бошқа тилларда халқаро сертификат олишга эришди.

Спорт ва интеллектуал ўйинларга жалб қилиш мақсадида ташкил этилган 24 та "Заковат" турнирларида минг нафардан ортиқ билимдон қатнашган бўлса, 73 минг 445 нафар ўғил-қизлар "Беш ташаббус олимпиадаси"да иштирок этиш истагида онлайн рўйхатдан ўтди.

Маҳалла ёшларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ўтказилган 875 та кунлик тадбирларда 30 минг нафар ёшлар қамраб олинди. Ҳар куни соат 16:00 дан 23:00 га қадар мактабларда фаолият юритаётган тўгараклар минглаб ўқувчиларнинг вақтлари мазмунли ўтишида муҳим восита бўлмоқда. Шунингдек, ҳарбий хизматдан қайтган 105 нафар йигитнинг барчаси иш билан таъминланди, уларнинг 102 нафари ўзини-ўзи банд қилишга эришди.

Жойларда ушбу ишларни юқори савияда ташкил этишда 49 нафар ёшлар етакчисининг меҳнати беқиёсдир. Уларнинг 46 нафари олий маълумотли мутахассислар бўлиб, ёшларга доир муаммоларни ҳал этишда катта тажрибага эга. Таъкидлаш ўринлики, етакчиларнинг барчаси рақамли технологиялар бўйича, 39 нафари эса тил ўрганиш бўйича махсус сертификатларга эга бўлган салоҳиятли кадрлардир.

Амударё туманида ёшлар сиёсати бўйича олиб борилаётган бундай манзилли ва тизимли ҳаракатлар ҳеч бир йигит-қизнинг эътибордан четда қолмаслигини кафолатлаб, уларнинг фаровон келажагини қуриш учун мустаҳкам ва ишончли замин яратмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, амударёлик барча ёшларни, юртимизда истиқомат қилаётган келажагимиз эгалари бўлмиш навқирон авлод вакилларини 30 июнь – ёшлар куни билан табриклайман!

Бекзод ЎРИНБОЕВ, Амударё тумани Ёшлар ишлари бўлими бошлиғи

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019