УЛУҒ БОБОМИЗ – ФАХРИМИЗ
Соҳибқирон бобомиз Амир Темур 1336 йилнинг 9 апрелида Кешда туғилади. Ёшлигидан чавандозликка, ов қилишга ишқибоз бўлиб, камондан нишонга ўқ отиш, от чоптириб, турли машқ ва ҳарбий ўйинлар билан машғул бўлишни ёқтирган. Шу аснода у довюрак, моҳир чавандоз бўлиб етишди ва ўз мулкини мўғуллар тажовузидан қутқарди. "Анқара жанги”, "Лой жанги”да ҳам ғолибона ҳаракат қилиб, душманни мағлуб этди, унга таниқли уламо, ўз пири Саид Барака Олий ҳокимият рамзи - табл билан ялов (байроқ)ни тортиқ қилиб, унинг буюк келажагидан башорат қилади. Бу, шубҳасиз буюк салтанат рамзи эди.
Амир Темур машҳур давлат арбоби, моҳир саркарда сифатида ўзбек давлатчилиги юксалишида муҳим ўрин тутади. Тарихий манбаларда соҳибқирон Амир Темур номи билан бир қаторда "Соҳиби жаҳон” ҳамда "Соҳиби адл” – "Адолат соҳиби” номлари билан улуғланган. У ўзининг давлат бошқариш услубига бағишланган махсус асар яратиб, уни "Темур тузуклари” деб атади. Амир Темурнинг: "давлат ишларининг тўққиз улушини кенгаш, тадбир ва машварат, қолган бир улушини қилич билан амалга оширдим”, "Куч - адолатдадур”, деган сўзлари унинг мамлакатни ақл-заковат ва адолат билан бошқарганлигидан гувоҳлик беради.
Мамлакатимизда А.Темур даҳосига катта ҳурмат кўрсатилади. Жумладан, 1996 йил "Амир Темур” йили деб эълон қилинди, Шаҳрисабз, Самарқанд, Тошкентда ҳайкаллари ўрнатилди. Айниқса, мамлакатимиз пойтахтида бунёд этилган Темурийлар тарихи давлат музейи фахр-уифтихорга молик меъморий ёдгорлигимиздир. Бу йил соҳибқирон бобомизнинг 680 йиллигини кенг нишонлаймиз.
Маҳлиё РАҲИМБОЕВА, Амударё академик лицейи ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶