ФАН ОЙЛИКЛАРИ – ДАРС САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА МУҲИМ ВОСИТА
Тезкор замонамизга мос тарзда илм-фан шиддат билан ривожланаётган бугунги кунда болаларга пухта бошланғич билим бериш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўқувчиларга фан асосларини чуқур сингдириб боришда, фанларга қизиқишини оширишда фан ойликларининг, интерфаол усулларда ўтилган дарсларнинг ўрни жуда улкан.
Бизнинг 44-сонли мактабимизда ҳар бир фан ойлиги махсус тузилган режа асосида, пухта тайёргарликлар билан ўтказилади.
Шу ўринда мен февраль ойида математика ва информатика фан ойлигини ўтказишдаги ўз тажрибаларимни айтадиган бўлсам, аввало бошланғич услуб бирлашмада ҳам режалар тузилиб, шу режалар асосида ишлар амалга оширилди. Февраль ойининг биринчи ҳафтасида мактаб ва фан хоналари жиҳозланиб, кўргазмалар ташкил қилинди. 1-синфдан то 4-синф ўқувчилари орасида кириш тестлари олиниб, ўқувчилар билимидаги бўшлиқлар тўлдирилиб борилди. Иккинчи ҳафтасида ҳар бир синфда очиқ дарслар ташкил қилинди. Ойнинг учинчи ҳафтасида ҳар бир синфда математика фанига бағишланган турли хил мавзуларда: "Ҳисоб – ақл қайроғи”, "Математика – фанларнинг шоҳи”, "Биз буюк боболар авлодларимиз”, "Риёзиёт байрами” деб номланган математикага оид кечалар, беллашувлар ўтказилди ва ғолиблар рағбатлантириб борилди.
Бундай математика кечаларининг ўтказилиши ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишини тобора орттириб, дарс самарадорлигини оширмоқда.
Ойнинг охирги ҳафтасида 1-синфдан то 4-синф оралиғидаги ўқувчилардан чиқиш тестлари олиниб, ўқувчилар билимидаги бўшлиқлар тўлдирилиб борилди. Ўқувчиларнинг фанни қанчалик ўзлаштирганлиги шу чиқиш тестлари орқали аниқланди.
Бундай фан ойликларининг ўтказилиши ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишини тобора орттириб, дарс самарадорлигини оширишда катта аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳар бир фан ойлигидан мазкур фанга ўқувчиларнинг қизиқишларини оширишда унумли фойдаланиш лозим.
Қурбоной МАТЁҚУБОВА, 44-сонли мактаб
ўқитувчиси.
(Фото - http://shkola1.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶