14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 23:34
Жамият 👁 3,611

ШОИР ҚАЛБИДАГИ СОҒИНЧ ТАРОНАЛАРИ

ШОИР  ҚАЛБИДАГИ  СОҒИНЧ  ТАРОНАЛАРИ

Соғинч. Бу туйғу инсонни ўйлатади, сўзлатади. Баъзан ҳароратли, қайноқ тафти билан дилларга ором бахш этади. Баъзан...

Баъзан соғинч ўти билан куйдиради одамни. Айниқса, ёр ва она Ватан соғинчи юракларни куйдиради, нигоҳларни толдиради, ўртаб юборади.

Турсунбой  Ўрозимбетов (Аллоҳ раҳмат қилсин!) ана шу соҳир туйғуни ҳар хил ҳолатларда, болалик, ёшлик ва кексалик паллаларида ўз бошидан ўтказган, гоҳ туғилган она юртидан олисда, Россия ўрмонларида собиқ совет армияси аскари, гоҳ илм излаган талаба бўлиб қадрдон Аму элини, киндик қони томган тупроқ ҳиди-ю, сўлим боғ-роғлари тароватини, жондан азиз халқи, овул-у маҳалласини фарзандлик меҳри ила севиб ва соғиниб, талпиниб яшаган беором қалб соҳиби эдилар. Шоир оғамиз бутун умрини ёш авлод таълим-тарбиясига бағишлади ва бутун умр бўйи қалб кечинмаларини шеърий сатрларга жо этиб, яқинларига, шогирдларига назмий ҳадялар улашиб яшади. "Ёшликдан бирга ўйнаб, копток тепишган” болаликдаги дўстларини самимий соғинч кўшкларида ардоқлади шоир. "Баъзан сафарларда бирга ётиб, тунлари давра қуриб, гулхан ёқишган” ёр-у биродарларига интилиб, юрагида ўтли соғинчлар асради ва дўст-у ёронларини бирдай самимият билан уйига чорлади:

"Бир келинг уйимга, уйларим тўлсин, соғинчдан гирёна кўзларим тўлсин”, - дея яхшиларнинг пойи қадамларига бор меҳрини тўшаб, ашъорлар битди Турсунбой оға.

Шоирнинг "Армиядан мактублар” туркум шеърларини бир ўқинг-а!

"Қишлоқда ҳам, армияда ҳам,

Фақат сенсан хаёлларимда”

Кўзлари қароғида асралган ёр соғинчи бор бу сатрларда. "Армия бу – темир интизом”, - дея давом этади шоирнинг "Армиядан мактублар”и. Ва ушбу туркум шеърлар ниҳоясида собиқ совет армияси билан мустақил Ўзбекистоннинг миллий армияси ўртасидаги тафовутларга тўхталаркан, бугунги Истиқлол фарзандлари учун яратилган шарт-шароитлардан кўнгли тоғдай юксалади.

Шоирнинг "Хитой қишлоғим”, "Меҳмонлар келди”, "Жонажон ўлкам”, "Зиёда қизим”, "Сени излаб”, "Соғиндим”, "Туркман қизга” каби шеърларида ҳам она Ватанга муҳаббат, оталик меҳри, дўстлик, миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик ғояси катта маҳорат билан куйланганки, шоир шеърларини ўқиш асносида ҳар бир сатр ичра ўзингизни, юрак талпинишларингизни ҳис этиб турасиз. Худди шоир сизнинг энг қадрдон одамингиздай, сирдошингиздай туюлади... Шоир сатрлари ила қалбингизга жўшқинлик иниб, она юрт кенгликлари аро сингиб кетасиз гўё. "Пахтакор қиз” билан дилдан суҳбат қуриб, "Ҳашарчи дўстлар” давраси томон ошиқасиз. Сўнг, сўнг дилингизни байрамона руҳ чулғаб олади.

Яна байрам келар, юртга шон келар,

Йигирма тўрт ёшли Ватан гуркирар.

Турсунбой дер, илҳом келар, шеър келар,

Шоирларнинг қалам суришин кўринг!

Азизлар, дунё – ўткинчи, дунё – ёлғончи, - деймиз. Ўткинчилиги аён, рост-у ёлғони ноаён дунё бу. Ёшларнинг севимли устози, қалби ҳамиша уйғоқ шоир оғамиз кечагина биз билан ҳамнафас эдилар. Яқиндагина:

- Улни – уяга, қизни – қияга қўндирдим, энди ижоддан бошқа ташвишим қолмагандай, бир назмий гулдаста туздим, нашриётга топширдим, халққа манзур келармикан? - дея ўта камтарлик билан таҳририятга шеър келтирган эдилар-а. Шоир оғанинг "Соғинч тароналари” илк шеърлар тўпламини варақлаб, муборакбод этгани шошилганимизда эса... Турсунбой оға Ўрозимбетов ортида ўтли соғинчлар қолдириб, оламдан ўтибдилар.

Қўлимизда "Соғинч тароналари” билан фалакнинг гардиши олдида бош эгдик.

Афсус, Турсунбой оғамизга янаги байрамларда "қалам суриш” насиб этмади. Аллоҳ шоир оғамизнинг охиратларини обод қилиб, қолганларга сабр ва хайр-барокат берсин!

 

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019