12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:15
Адабиёт 👁 814

“БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ ТАНИҚЛИ ШОИР ВА ЁЗУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР

“БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ ТАНИҚЛИ ШОИР ВА ЁЗУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР

Бир шеърият даврасида Аллоҳ раҳмат қилсин, ҳурматли устозим, таниқли адабиётшунос олим, Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарофиддинов: “... Шеър – ижтимоий ҳодиса, унинг ҳар бир сатри юракда туғилиб, юракда улғаяди ва шеъриятга ошно миллионлаб қалбларни тарбиялайди, инсонлар ҳаётига жўшқинлик олиб киради”, – деган эдилар. Ҳақиқатдан ҳам, шеър ўқилган давраларда руҳий кўтаринкилик, тингловчилар қалбларида жўшқинлик, кўзларида меҳр, ҳаётга ташналик ҳисси устувор бўлади.

Шунданми, таниқли ижодкор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги “Баркамол авлод” болалар мактаби директори Хонимжон опа Ражабова ҳам ижодкор-шоира, ҳам муассаса раҳбари сифатида мактабнинг барча йўналишлардаги тўгаракларида шуғулланаётган ўқувчи-ёшларнинг мамлакатимиздаги таниқли ижод аҳли билан учрашувлари, давра суҳбатлари, бири-биридан жўшқин шеърият кечаларини ташкиллаштиришни хуш кўради.

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, “Олтин қалам” миллий мукофоти соҳибаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоира Зулфия Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, жўшқин публицист ва шоира Муҳтарама Улуғовалар мактаб ўқувчилари билан чинакам самимий ва фахрий дўстлар каби қадрдонлашиб кетишганидан аёнки, ижодкорлар билан учрашувлар нафақат ўқувчи-ёшлар, балки педагогика жамоаси учун ҳам ҳақиқий маънавият ва маърифат мактабидир.

Ёз фаслининг илк кунлариданоқ муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида бошланиб кетган маънавий-маърифий ва кўнгилочар тадбирлар “Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчилари учун бири-биридан қизиқарли, ёрқин таассуротларга бой тарзда, жўшқинлик билан давом этмоқда.

Мактаб ўқувчиларининг қўл меҳнатлари маҳсули бўлган ранг-баранг гуллар, робототехника тўгараги аъзоларининг қизиқишлари ва иқтидорларини ўзида мужассам этган ихтирочилик намуналари, бири-биридан ёқимтой юмшоқ ўйинчоқлар тўплами, ҳайкалтарошлик ва дизайнерлик намуналари билан безатилган мактаб фойесиданоқ муассаса таҳсилини олаётган болалар орасида ҳақиқий ижодга мойил баркамол авлод вояга етаётганини англаш қийин эмас.

Ижодий гуруҳимиз билан 12 июнь куни мактабда ташкил этилган “Биз шеъриятга ошномиз” мавзусидаги учрашув жараёнида Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ёзги таътил кунлари “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгаракларида янада мароқли ўтаётганининг гувоҳи бўлдик.

Шу куни мактаб ўқувчилари билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир ва ёзувчи Турсунбой ота Абдуллаев ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, шоира Робия Йўлдошевалар дилдан, самимий мулоқотда бўлдилар.

Учрашувни муассаса раҳбари Хонимжон Ражабова ҳам шеърий, ҳам насрий нутқи билан жуда гўзал ва ёқимли тарзда олиб борди. У ўқувчи ёшларга илмнинг хосияти, касбга меҳр туфайли инсон ўз умри давомида эришадиган ютуқлари ҳақида ўз ҳаёт йўлидан мисоллар келтириш орқали илм ва ҳунар инсонни ҳар томонлама юксалтирувчи омил эканлигини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг Турсунбой Абдуллаев ва Робия Йўлдошевалар ўқувчи-ёшларга ўзларининг она Ватанни мадҳ этувчи янги шеърларидан ўқиб бердилар. Устоз-шогирд анъанаси, ўзаро меҳр-оқибат, инсонпарварлик, китобхонлик одамнинг энг гўзал фазилати эканлиги хусусида сўз юритишиб, болаларни ана шундай эзгу фазилатлар соҳиби бўлишга даъват этдилар.

“Биз шеъриятга ошномиз” учрашув тадбири давомида муассасанинг “Ёш журналист ва нотиқ” тўгараги аъзолари ўзлари ёзган шеърларидан намуналар ўқиб беришди. “Шўх болалар” бадиий ҳаваскорлик жамоаси аъзоларининг чиқишлари эса ҳар бир иштирокчи учун қувноқ ва жўшқин кайфият бағишлади. Самимий ва дилдан суҳбат, шеър-у шуур, ватанпарварликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар тадбирга ажиб жўшқинлик, қалбларга қувонч бағишлади.

Ёзги таътил даврининг ҳар бир кунини бири биридан қизиқарли тўгараклар машғулотларида иштирок этиш орқали ажиб ижодкорлик муҳитида иқтидор ва қобилиятларини амалда намоён этиб, ўз ҳаётларига маъно-мазмун бағишлаб, шеъриятга, маънавиятга ошно ҳолда ўтказаётган болаларга, тўғриси, чин дилдан ҳавас қилдик.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026