ДОРБОЗЛИК САНЪАТИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг Ўзбекистонимизда миллий байрамларимиз, қадимий урф-одатларимиз – қадриятларимиз қайта тикланди. Шу баробарида миллий ўйинларимиздан бири – дорбозлик санъатини ривожлантиришга ҳам катта эътибор берилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги "2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 222-сонли қарори ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015 йил 26 октябрдаги 1381-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ўтган йилнинг охирида Тошкент шаҳрида "Миллий дорбозлик санъатини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида соҳа мутахассислари, олимлар, тадқиқотчилар, дорбозлик жамоалари ҳамда цирк гуруҳларининг бадиий раҳбарлари иштирокида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.
Ушбу анжуманда Ижодий бирлашмалар ва халқ ижодиётини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи А.Жамолиддинов, Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика илмий-методика маркази директори А.Ҳайдаров, театрлар ва томоша муассасалари ишлари бирлашмаси бошлиғи З.Юлдашев, маданий-маърифий муассасалар, музейлар, ахборот-ресурс марказлари бошқармаси бошлиғи А.Мирзараҳимов, Ахборот-таҳлил ва матбуот хизмати бошқармаси бошлиғи С.Бобожонов, Ўзбек давлат цирк республика бошқармаси директори С.Қурбонов, Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика илмий-методик Маркази директори ўринбосари Қ.Аманқулов, республика эстрада-цирк коллежи директори К.Зарипова ва Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика илмий-методика маркази бўлим бошлиғи М.Юлдашевалар сўзга чиқишиб, миллий дорбозлик санъатини ривожлантириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини ва таклифларини билдирдилар.
Ушбу анжуманда ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда Дорбозлик санъатини ривожлантириш йўлидаги камтарона меҳнатларим учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, республика Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар методик марказининг "Фахрий ёрлиғи” билан тақдирландим.
Мен ушбу анжумандан бир олам қувонч билан қайтдим ва ўзим раҳбарлик қилаётган "Жайхун дорбозлари” гуруҳи фаолиятини янада жонлантиришга бел боғладим.
Тўрабой ЭШЧАНОВ,
"Жайхун дорбозлари” гуруҳи бадиий раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶