16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 08:44
Жамият 👁 423

Ижтимоий ҳимоя тизими: самарадорлик ва манзиллилик янада оширилмоқда

Ижтимоий ҳимоя тизими: самарадорлик ва манзиллилик янада оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-82-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш имконини яратди.

Ушбу Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Манғит шаҳрининг Гулзор маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг ижтимоий ходими лавозими жорий этилиб, маҳалла аҳолисига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш ишлари самарали олиб борилмоқда.

Гулзор маҳалласида 1050 та хонадон таркибидаги 1138 та оилада 4138 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада 123 нафар ногиронлиги бўлган шахслар, 97 та кам таъминланган оилалар, 5 нафар ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғизлар истиқомат қилади.

Аввало, маҳаллада кам таъминланган оилаларга нафақа бериш асослари аниқ тизимга олиниб, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ишга туширилди ва кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга манзилли ёрдам кўрсатиш ишлари самарали ташкил қилинди. Очиқлик, тенглик, адолат тамойилларига қатъий амал қилиш вазифаси белгиланди.

Алоҳида таъкидлаш керакки, юқоридаги рақамлар нафақага муҳтож оилалар сони ортганини эмас, балки эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий ҳимоя етиб бораётганини англатади. “Имконияти чекланган кишилар” деган тушунча эса олдинлари ногиронларга бўлган тор, бир ёқлама муносабатни ифодалаб келган бўлса, янги ислоҳотлар билан “ногиронлиги бўлган шахслар” деган тушунча юзага келди. Шу асосда ногиронларга имконияти чекланганлар деб эмас, балки шахс сифатида муносабатда бўлишга ўтилди. Бу муносабат уларнинг ҳуқуқлари тан олингани ва рўёбга чиқиши учун имконият яратилаётганини англатади.

Ижтимоий ҳимоя тизими самарадорлиги ва манзиллилигини ошириш орқали ижтимоий ҳимояни маҳалла даражасигача ташкил этиш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилди.

Маҳалла даражасида 12 тоифадаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 100 дан ортиқ ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизими яратилди.

Ногиронлиги бўлган шахсларга кўмаклашиш, жамиятга интеграция қилиш, сифатли протез-ортопедия ва реабилитация воситалари билан таъминлаш хизматлари такомиллаштирилди. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари турларини 18 тадан 30 тага қоплаб бериладиган маблағлар миқдори ўртача 10 бараварга оширилди. Энг муҳими – инсонларга зарур воситаларни электрон тарзда ўзлари танлаб олиш имконияти вужудга келди. Бунда муҳтож шахсларга ваучер (давлат томонидан қоплаб бериладиган маблағ)дан фойдаланган ҳолда электрон тижорат платформасида “Uzum market” орқали тегишли протез мосламаси ёки реабилитация воситасини ўз танловига кўра, бевосита ўзи ёки қонуний вакили ёхуд ижтимоий ходимлар кўмагида харид қилиш имкони яратилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Гулзор маҳалласида 2 та катталар учун сайр қилишга мўлжалланган ўриндиқли аравача, 1 та рақамли эшитиш мосламаси, 2 та кўзи ожизлар ҳассаси, 3 та қўлтиқтаёқ, 1 та овозли термометр ва 2 та ҳассага фуқароларнинг муҳтожлиги аниқланди ва “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан 11 нафар ногиронлиги бўлган шахслар зарур восита ва мосламалар билан таъминланди. Улар ҳолидан мунтазам хабар олинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сонли Қарорига асосан электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун эҳтиёжманд аҳолига юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш мақсадида 218 нафар фуқаролар рўйхатлари шакллантирилиб, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг туман бўлимига тақдим қилинди.

Бундан ташқари, маҳаллада истиқомат қилувчи тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 4 нафар аёл-қизларга ижтимоий хизматлар маркази психологлари кўмагида психологик маслаҳатлар берилиб, оиласидаги нотинчликларга барҳам берилишига кўмаклашилмоқда.

Гавҳар Чимбайчиева, Амударё тумани Гулзор маҳалласи комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026