12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:25
Саломатлик 👁 681

“Соғломлаштириш ойлиги” тадбири доирасида аҳолига тиббий хизматлар янада яқинлашмоқда

“Соғломлаштириш ойлиги” тадбири доирасида аҳолига тиббий хизматлар янада яқинлашмоқда

Соғлом миллат — тараққиёт кафолати, деган ҳақиқат бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Айниқса, аҳолининг саломатлигини асраш, профилактика ишларини кучайтириш, касалликларни эрта аниқлаш ва малакали даволаш хизматини жойларда ташкил этиш — бугунги ислоҳотларнинг устувор йўналишидир. Чунки соғлом халқ — барқарор тараққиётнинг пойдеворидир.

Шу мақсадда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб “Соғломлаштириш ойлиги” ўтказилаётгани соҳадаги ислоҳотларнинг яна бир амалий тасдиғидир. Ушбу тадбир доирасида тиббий хизматни ҳар бир хонадонга яқинлаштириш, касалликларни эрта аниқлаш ва уларни ўз вақтида даволашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда жаҳонда кечаётган глобал ўзгаришлар ва янги хавф-хатарлар фонида ҳар бир давлат ўз салоҳиятини соғлом инсон капитали орқали мустаҳкамламоқда. Шу боис, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини замон талаблари асосида такомиллаштириш, тиббий хизмат сифатини жаҳон стандартларига мослаштиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Бу борада жойларда ўтказилаётган профилактик тадбирларнинг ўрни алоҳида.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Амударё туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида туманда “Соғломлаштириш ойлиги” самарали ташкил этилди. Айниқса, эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини тиббий кўриклар билан қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир доирасида терапевт, педиатр, невропатолог, кардиолог, офтальмолог, уролог, акушер-гинеколог ва онколог каби соҳанинг малакали мутахассислари иштирокида кенг қамровли тиббий кўриклар ўтказилди. Шунингдек, УТТ, рентген, ЭКГ ва қон таҳлиллари каби лаборатория текширувлари амалга оширилди. Яқинда ташкил этилган тадбирда 268 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, шундан 265 нафари амбулатор, 3 нафари эса стационар даволанишга йўналтирилди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, кўриклар давомида аниқланган касалликлар орасида юрак-қон томир, қандли диабет ва неврологик хасталиклар устунлик қилди. Бу аҳоли орасида ушбу касалликлар профилактикасига янада катта эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатмоқда. Айниқса, ёшлар ва меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш каби чора-тадбирлар кун тартибига чиқмоқда.

Кўриклар натижасида аниқланган хасталиклар “Д” ҳисобга олиниб, зарур муолажалар белгиланди ва беморлар мунтазам назоратга олинди. Бу эса фуқароларнинг соғлиғини эрта босқичда тиклаш имконини яратди.

Тадбир доирасида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва зарарли одатларнинг саломатликка салбий таъсири ҳақида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Бу юзасидан буклет ва эсдалик материаллари тарқатилди. Натижада кўпчиликда ўз саломатлигига масъулиятли ёндашув шакллана бошлади. Айниқса, аёллар ва кексалар ўртасида ўтказилган скрининг кўриклари орқали эрта аниқланган касалликларни даволаш имконияти яратилди.

Таъкидлаш жоизки, “Соғломлаштириш ойлиги” каби тадбирлар нафақат аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, балки жамиятда тиббий маданиятни ошириш, касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга хизмат қилмоқда. Бундай ташаббусларнинг доимий асосда ташкил этилиши ҳар бир фуқаронинг ҳаёт сифатини оширишга, мамлакат тараққиёти ва инсон капиталининг юксалишига замин яратади. Чунки соғлом ва баркамол инсонларгина юрт равнақига муносиб ҳисса қўша олади.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026