17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 01:34
Жамият 👁 3,383

“Камолот”нинг лойиҳалари ва танловлари ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРНИ КАШФ ЭТМОҚДА

“Камолот”нинг лойиҳалари ва танловлари ИҚТИДОРЛИ  ЁШЛАРНИ  КАШФ  ЭТМОҚДА

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар қилиб вояга етказиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш, ўқиш, дам олиш, яшаш шароитларини жаҳон андозалари даражасига кўтариш, спорт билан шуғулланишлари, касб-ҳунар эгаллашлари ҳамда тадбиркорлик соҳасида фаолият юритишлари учун зарур қонуний асослар яратилган. Айнан шу мақсадда турли хил танловлар ташкил этилиб, ғолиблар учун турли мазмундаги имтиёзларнинг берилиши – ёшларнинг, хусусан, туманимиз ёшларининг ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда.

2016 йилнинг 25 февраль куни Амударё академик лицейида "Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида "Менинг бизнес ғоям” ва "Ёш тадбиркор - юртга мададкор” танловларининг тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилиши ҳам туманимиз ёшларининг ўз иқтидорларини намоён этишларида муҳим омил бўлди. Тадбирда ҳаракатнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мутахассислари, тадбиркорлик йўналиши бўйича валантёрлар ва туманимиздаги ўрта махсус, касб-ҳунар масканлари битирувчилари иштирок этишди. Тадбирда "Менинг бизнес ғоям” ва "Ёш тадбиркор - юртга мададкор” танловларининг ўтказилиш шартлари ҳақида тушунчалар берилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси босқичларида фаол иштирок этган  танлов иштирокчиларига Республикамиздаги банклар томонидан имтиёзли кредитлар ажратилиб, кредит фоизи "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан тўлаб берилиши ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

"Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини  амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш ва ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини янада яхшилаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, маҳаллаларда яшовчи ёшлар орасида ўзаро маданий спорт алоқаларини йўлга қўйиш, ёшларни спорт мусобақаларига кенг жалб қилиш ҳамда спортнинг шахмат турини ривожлантириш, шу орқали ёшлари орасидан истеъдодли шахматчиларни излаб топиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши, туман маданият ва спорт ишлари бўлими, "Маҳалла” хайрия жамоат фондининг туман бўлинмаси, туман ХТМФМТТЭБ билан ҳамкорликда 2016 йилга мўлжалланган қўшма қарор қабул қилинди. Ушбу қўшма қарор асосида Ҳаракатнинг туман Кенгаши томонидан "Камолот шахмат тахтаси” турнирининг биринчи босқичлари ва туман босқичи ўтказилди.

"Камолот шахмат тахтаси” турнирининг туман босқичи 2016 йилнинг 24 февраль  куни тумандаги 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилди. Мусобақага туман ҳудудий босқичларида ғолибликни қўлга киритган 6-8, 9-11, 12-14, 15-16, 17-19 ёш тоифаларида ўғил ва қиз болалардан 70 нафар ёш ҳаваскор шахматчилар қатнашдилар.

Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланди.

 

М.ЎРОЗБОЕВ, 

"Камолот” ЁИҲнинг туман Кенгаши раиси.

(Фото - http://www.sammi.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026