14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 02:33
Жамият 👁 240

Оқ олтинлик ёшларнинг тадбиркорлик ва спортдаги ютуқлари

Оқ олтинлик ёшларнинг тадбиркорлик ва спортдаги ютуқлари

Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланган. Бу борада Амударё туманида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Туманнинг Оқ олтин овули мисолида ушбу ислоҳотлар бугун ўз самарасини бераётганини яққол кўриш мумкин.

Ёшлар етакчиси Сардор Қурабоев томонидан жорий йил бошида овул ёшлари тўлиқ хатловдан ўтказилди. Ушбу муҳим жараёнда жами 2305 нафар йигит-қизнинг ижтимоий ҳолати ўрганилиб, улардан 83 нафари ишсиз эканлиги аниқланди. Ушбу 83 нафар ёшлар алоҳида эътиборга муҳтож деб топилиб, ҳудуддаги 4 нафар корхона ва ташкилот раҳбарига бириктирилди. Уларнинг ҳар бири учун мақсадли йўл харитаси ишлаб чиқилди ва кўрсатилган йўналишлар бўйича бандлиги тўлиқ таъминланди. Шунингдек, яна 3 нафар ёшлар оталиққа олиниб, 3 та ташкилот раҳбарига бириктирилди ва уларнинг ҳам бандлиги таъминланди.

Ёшларни фойдали меҳнатга жалб қилишда деҳқончилик учун ер ажратиш амалиёти ўз самарасини бермоқда. Жумладан, овул ҳудудидаги “Сарагул Юлдашева” фермер хўжалигидан ажратилиб, электрон аукцион платформаси орқали очиқ савдога чиқарилган 42 сотих ер майдони ишсиз ёшлардан бири Ойдиной Турсунбоева ютиб олган эди. Ҳозирги кунда ушбу ерда сабзавот ва полиз экинлари етиштирилиб, оила бюджетига қўшимча даромад келтирилмоқда.

Қишлоқ шароитида ёшларнинг ердан унумли фойдаланган ҳолда тадбиркорлик билан шуғулланиши нафақат уларнинг бандлигини таъминлайди, балки ҳудудларда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Ўз ерига эга бўлган йигит-қизлар меҳнат бозоридаги тайёр иш ўринларини кутиб ўтирмай, балки ўзлари янги қиймат ва маҳсулот яратувчи мулкдорга айланадилар. Бу жараён ёшларда ерга бўлган меҳрни уйғотиб, мустақил ҳаётга қадам қўйишлари учун мустаҳкам молиявий пойдевор яратади. Шу боис ҳам ушбу йўналишдаги ишлар узлуксиз давом эттирилиб, ғалладан бўшаган ер майдонлари ҳисобидан 14 та фермер хўжалигидан жами 80 нафар ишсиз ёшларнинг ҳар бирига 10 сотихдан ер ажратиб берилди.

Ҳудудда касаначилик ва кичик бизнесни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тоза босу аҳоли пунктида яшовчи ёшлардан бири Муяссар Сафарбоева ўз уйида тикувчилик хонаси ташкил қилиб, оиласига даромад келтиришни бошлади.

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади. Ташаббускор ёшларнинг ўз бизнесини бошлаши жамиятда янги иш ўринлари яратилишига, инновацион ғояларнинг ҳаётга татбиқ этилишига ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига олиб келади.

Қолаверса, ёшларни бизнесга кенг жалб этиш орқали улардаги боқимандалик кайфияти йўқолади, ижтимоий масъулият ҳисси ортади. Ўз меҳнати билан даромад топаётган ёш авлод вакиллари мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишини таъминловчи энг фаол қатламга айланади ва давлатнинг қудратини юксалтиришга бевосита хизмат қилади.

Маҳалла ёшлари хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам ўзларини синаб кўрмоқдалар. Бобур Фозилжанов овулнинг Тоза босу аҳоли пунктида сартарошлик устахонасини очиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Айтиш жоизки, Оқ олтин ёшлари нафақат меҳнат ва тадбиркорликда, балки спорт соҳасида ҳам улкан зафарларга эришмоқдалар. Президентимиз ташаббуси билан ўтказилаётган “Беш муҳим ташаббус” олимпиадаси мусобақаларида маҳалла ёшлари фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Хусусан, Адолат Абдуллаева шашка бўйича мусобақаларнинг маҳалла, сектор, туман, ҳудудий ва ҳатто Республика босқичларида муваффақиятли қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллади. Қизлар жамоаси эса мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги мусобақаларининг сектор ва туман босқичларида муваффақиятли иштирок этиб, фахрли 2-ўринни қўлга киритдилар.

Енгил атлетиканинг узунликка сакраш турида ҳам Оқ олтинлик бир нафар ўғил ва бир нафар қиз туман босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, ҳудудий босқичга йўлланма олди. Шунингдек, 16-21 ёш тоифасида Лазизбек Сафарбоев шашка бўйича маҳалла, сектор, туман ва ҳудудий босқичларда ҳеч кимга имконият қолдирмай 1-ўринни эгаллади ва Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Амударё туманидаги Оқ олтин овули мисолида ёшларга қаратилаётган юксак эътибор, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш ва спортдаги иқтидорларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар бугун ўз мевасини бераётир. Бу каби амалий саъй-ҳаракатлар янги марраларни забт этишга қодир, соғлом ва билимли, мустақил фикрлайдиган баркамол авлодни вояга етказишдек улуғвор мақсадларга хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019