14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:44
Жамият 👁 3,007

БАХТ КАЛИТИ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА

БАХТ КАЛИТИ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА

Туғишган ака-сингил биздан кейин фарзандларимиз узоқлашиб кетмасин, дея қуда бўлишга аҳд қилишди. Йигит-қиз гарчи йигирмадан ошган, оқ-қорани таниб қолган бўлса-да, ота-оналарининг раъйига қарши боришолмаган, замонавий тиббиётнинг яқин қариндошлар орасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ҳақидаги хулосаларидан хабардор бўлишса-да, туппа-тузук яшаётганлар ҳам бор-ку, дея чуқурроқ мулоҳаза қилмай, рози бўлаверишган. Оқибатда уларнинг иккала фарзанди ҳам ногирон туғилган, уларга қарайман, деб ҳалак бўлган бояқиш она қайн оиласида ўз вазифаларини адо этолмай, нўноқ ва ялқов келин аталиб, доимий асабийлашаверганидан соғлигидан айрилиб, ота-онаси олдига қайтиб келган.

Ота-онанинг улар устидан чиқарган бир номақбул қарори икки ёшнинг бахтсизлигига, қолаверса, икки бегуноҳ норасиданинг ногирон бўлиб дунёга келишига сабабчи бўлган.

Тўғри, давлатимизнинг адолатпарварлик, инсонпарварлик тамойилларини ўзида акс эттирган қонунларида ҳатто ногиронларнинг ҳам тўлақонли ҳаёт кечиришлари учун ғамхўрлик ўз ифодасини топган. Бироқ, ҳаётда бир кам билан яшаб, ўзини тўкис бахтиёр ҳис қила олган одам бормикан?  Қолаверса, ҳали ўттизга ҳам кирмаган йигит-қизнинг аро йўлда ажрашиб кетишгани, "узоқлашиб кетмайлик”, – деб бир-бири билан юз кўрмас бўлиб кетган қариндошларнинг аҳволи нақадар аянчли.

Ўз хизмат фаолиятимда кузатганим бу воқеага ўхшаш ҳолатлар ҳаётда, афсуски, кўп учрайди.

Инсон дунёга келар экан, албатта ҳамманинг ҳам бахтиёр, фаровон яшагиси келади. Бахтиёрлик эса кўп жиҳатдан никоҳ билан боғлиқ. Агар йигит-қиз касб-ҳунар эгаллаб, бир-бирини яхши билиб, ўрганиб, мустаҳкам ишонч билан кўнгил қўйиб, турмуш қуришдан олдин ФҲДЁ органига мурожаат қилиб, никоҳ олди тиббий кўригидан ўтиб, соғликлари ҳақида хабардор бўлиб турмуш қуришса, ота-оналар ҳам фарзандларининг аҳил, иноқ бўлиб яшаб кетишларига кўмакдош бўлиб, йўл-йўриқ бериб ўтирсалар, албатта, натижа қувонарли бўлиши тайин. Бироқ шундай ҳолатлар ҳам учрайдики, ота-она ҳали коллеж ўқувчиси бўлган ўғил-қизини уйлантириб ё узатиб, ўзларича тиниб ўтиргиси келади. Афсуски, бу орзу-ҳавас уларни бир умр бахтсиз қилиб қўйиши мумкинлигини ўйлашмайди.

Ўтган 2015 йилда туманимиз бўйича 78 та ажрим ҳолати қайд этилди. Агар бу рақам ортида 78 нафар эркак ва 78 нафар аёлнинг тақдири аро йўлда қолгани ва энг ачинарлиси, ушбу оилаларда ўнлаб фарзандларнинг ё ота, ё она тарбиясидан мосуво бўлаётганини инобатга олсак, бунинг жамиятимиз учун қанчалик аянчли эканлигини англаш қийин эмас. Қолаверса, оилавий ажримларнинг кўпчилиги никоҳларнинг дастлабки йилларида қайд этилаётгани – айрим ёшларнинг никоҳга жиддий қарамаётганини ва мустаҳкам оила бунёд этишга тайёр эмаслигини кўрсатиб  турибди. Шундан хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, ёшларни оила қуришга тайёрлаш жуда муҳим масала.

Азиз ёшларимиз бахт калити ўз қўлларида эканлигини чуқур англасалар, аҳил ва бахтиёр оила бунёд этишга интилсалар, албатта, ниятларига эришадилар.

Санобар ХОЛБОЕВА, туман ФҲДЁ бўлими мудираси.

(Фото - http://fikr.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019