16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 18:57
Жамият 👁 377

Хотин-қизлар фаоллиги – жамият тараққиётининг калити

Хотин-қизлар фаоллиги – жамият тараққиётининг калити

Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш ва тадбиркорлигини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу эзгу ташаббусларнинг амалий ифодасини Амударё тумани Оқ олтин овули мисолида ҳам кўриш мумкин.

Бу ерда давлатимиз тараққиёти йўлидаги ислоҳотлар ижросини таъминлаш йўлида “Маҳалла еттилиги” меҳнати ва ташаббуси туфайли қатор ижобий натижаларга эришилмоқда. Жумладан, овул фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Моҳира Якубованинг фидойилиги, масъулияти ва чексиз шижоати туфайли бугун кўплаб оила ва аёлларнинг турмуш тарзида ижобий ўзгаришлар сезилмоқда.

Моҳира Якубова ўз касбига меҳр қўйган, ташаббускор, масъулиятли ва фидойи ходим. Унинг фаолияти нафақат маҳалладошларига, балки бошқа ҳудуддаги ҳамкасбларига ҳам ибрат бўлиб хизмат қилмоқда. У нафақат маҳалла ҳаётида фаол, балки туман ва республика миқёсида ўтказиб келинаётган турли кўрик-танловларнинг ҳам фаол иштирокчиси бўлиб келмоқда.

Яқинда ўтказилган “Энг намунали хотин-қизлар фаоли” республика кўрик-танловининг туман босқичида “Оқ олтин” ОФЙ хотин-қизлар фаоли Моҳира Якубова фахрли биринчи ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Бу нафақат хотин-қизлар фаоли учун, балки бутун “Маҳалла еттилиги” учун катта шараф бўлди.

Оқ олтин овулида бугунги кунда, 1327 хонадонда 7568 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 3778 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Ана шу катта ижтимоий қатлам ҳаётини яхшилаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳамда бандлигини таъминлашда сўнгги йилларда катта силжишлар кузатилмоқда.

Хусусан, “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичига “Маҳалла еттилиги” қарори билан 174 нафар хотин-қиз киритилган бўлса, уларнинг қарийб ярми — 96 нафарига амалий ёрдам кўрсатилган. Маҳаллада 136 нафар ишсиз хотин-қиз аниқланиб, шундан 96 нафари касбий лаёқатидан келиб чиқиб, тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва касаначиликка жалб қилинган. Ташқи миграциядан қайтган 14 нафар аёлдан 6 нафари паррандачилик ва чорвачилик каби соҳаларга йўналтирилиб, уларнинг бандлиги таъминланган.

Шунингдек, 2 та ҳолатда оилавий низолар аниқланиб, шундан биттаси маҳалла фаоллари ва ҳамкор ташкилотлар кўмаги билан ҳал қилинган. Ёрдамга муҳтож 36 нафар хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, 12 нафарининг масаласи амалий ёрдам бериш орқали ижобий ҳал этилган. Пробация назоратида турган 7 нафар аёл ҳам касбий лаёқатидан келиб чиқиб, иш билан таъминланган.

Маҳаллада хотин-қизларни иқтисодий фаолиятга кенг жалб қилиш мақсадида ҳунармандчилик, тикувчилик, чорвачилик ва паррандачилик йўналишларида лойиҳалар йўлга қўйилган. Айниқса, миграциядан қайтган аёлларни ижтимоий ҳаётга қайтариш бўйича амалга оширилган ишлар диққатга сазовор.

Масалан, жорий йил бошида хориждан қайтган 3 нафар хотин-қизга паррандачилик фаолиятини бошлаш учун мақсадли кредитлар олишда амалий ёрдам кўрсатилган. Бу орқали улар нафақат мустақил даромад топиш имконига эга бўлдилар, балки ўз оилаларининг иқтисодий барқарорлигига ҳам ҳисса қўшмоқдалар.

Оқ олтин овулида нафақат хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, балки қадимий ҳунарларни асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш борасида ҳам катта ишлар қилинмоқда.

Гиламдўзлик – ота-боболаримиздан авлоддан-авлодга етиб келаётган энг қадимий ҳунарлардан биридир. Бу борада овул фахри, моҳир ҳунарманд Тўлғоной опа Худайбергенованинг меҳнати алоҳида эътиборга лойиқ. У гилам тўқиш сирларини ота-боболаридан ўрганган бўлиб, мактаб давридан бошлаб бу санъатга меҳр қўйган. Мактабни тамомлагач, отаси ва акаси Тўлғоной опага катта гилам тўқиш дастгоҳини ясаб беришган. У эса бу ускунани ҳозирги кунгача авайлаб сақлаб, уйидаги барча гиламларни ўз қўли билан тўқиган. Энг қувонарлиси, Тўлғоной опа нафақат ўзи ҳунармандлик қилмоқда, балки бугунги кунга қадар кўплаб шогирдлар ҳам тарбиялаб етиштирди. Келинлари ва неваралари ҳам Тўлғоной опанинг ёнида, катта қизиқиш билан гиламдўзлик сирларини ўрганмоқда. Бу эса қадимий ҳунарнинг йўқолиб кетмаслиги, балки янги авлодлар қўлида янада ривожланишини таъминламоқда.

Оқ олтин овулида олиб борилаётган ишлар, хусусан, Моҳира Якубова каби фидойи фаолларнинг ташаббуслари нафақат бир маҳалла, балки бутун туман миқёсида хотин-қизлар ҳаётида ижобий ўзгаришлар ясамоқда.

Бугун жамиятимизда аёлларнинг ўрни тобора ортиб бораётгани, уларнинг нафақат оилада, балки ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётда ҳам фаол иштирок этаётганини Оқ олтин овули мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026