22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 01:21
Жамият 👁 2,287

Саодатли ҳаёт йўли

Саодатли  ҳаёт йўли

Сиз кўриб турган ушбу фотосурат бундан роппа-роса ярим аср олдин олинган бўлиб, унда Иккинчи жаҳон урушидан кейин эл соғлиғи йўлида қирқ йилдан ортиқ фидойи меҳнат қилган, бутун куч-ғайратлари, билими ва бой тажрибаларини халқимиз сиҳат-саломатлиги йўлида сарфлаган фидойи инсонлар акс этган.

Суратда тасвирланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва ногирони марҳум Соатбой ота Худойберганов 1942 йил ёзда ҳозирги "Тўлқин” овули ҳудудидаги "Тама” овулидан ўз тенгқурлари қаторида немис-фашист босқинчиларига қарши жангга отланди.

Соатбой ота Худойберганов 2-Белорус фронтининг ўқчилар полкида алоқачи бўлиб жангга кирди. У ўз зиммасидаги масъулиятли жанговар вазифаларни муваффақиятли уддалаб, қўмондонликнинг қатор ташаккурномалари ва давлат мукофотларига сазавор бўлди, Белоруссиянинг кўпгина шаҳарлари ва қишлоқларини немис-фашист босқинчиларидан озод қилишда қаҳрамонлик намуналарини кўрсатди. Жангчилар Польша ерларига қадам қўйдилар.

Шиддатли беаёв жанглар тўхтовсиз давом этарди. Бир куни Польшанинг қуюқ ўрмони ичидан ўтишга тўғри келади. Шоша-пиша чекинаётган душман ўрмон ичкарисини миналаштиришни эсларидан чиқармаган эди. Соатбой ота Худойберганов югуриб бораётган қадамлари тагидаги шох-шаббалар остида мина яширилган эканми, шох-шаббани туртиб юбориши натижасида кутилмаганда мина портлайди ва қаҳрамонимиз мина зарбидан бир неча қадам нарига учиб тушади. Орадан қанча вақт ўтганини билмайди, ҳушига келиб кўзини очиб қараса дала госпиталида ётганини ва ўнг оёғидан буткул айрилганини кўради...

1945 йил ёзида Соатбой ота Худойберганов қўлтиқ таёқда ўзининг туғилиб ўсган "Тўлқин” овулига омон-эсон етиб келади ва собиқ Қипчоқ район ҳарбий комиссариати йўлланмаси билан Тўрткўлдаги тиббиёт билим юртига ўқишга жўнайди. Бу ерда у мазкур билим юртида таҳсил олаётган Орлова Анна Никитична билан танишиб қолади. Кўп ўтмай улар орасида муҳаббат ришталари бир умрга боғланиб, 1948 йил бошида одмигина никоҳ тўйлари бўлиб ўтади. Ҳар иккаласининг ҳам касби бир, яъни ўрта тиббиёт ходимлари сифатида ҳозирги "Тўлқин” овули ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳолига ва "Чойкўл” овули ҳудудларининг бир қисмидаги аҳолига юқорида айтилганидек улар қирқ йилдан ортиқ елкама-елка туриб тиббий хизмат кўрсатишди. Тақдир уларни бу жиҳатдан ҳам сийлаган эди.

Иккинчи жаҳон уриши бошланиши билан тинч аҳоли мамлакат ичкарисига эвакуация қилинди. Рус миллатига мансуб Анна Орлова ҳам оиласи билан Хоразм вилояти туманларига келтириб жойлаштирилди. Бу пайтда Анна ўн етти ёшни тўлдириб ўн саккиз ёшга қадам қўяётган ўрта таълим мактабини битирган дуркун қиз эди. У қулай шарт шароит ва қулай фурсат келиши билан ота-онаси ва ака-укалари, опа-сингиллари маъқуллагач Тўрткўлдаги тиббиёт билим юртига ўқишга киради ва уни 1946 йил ёзида муваффақиятли битказиб чиқади ҳамда собиқ Қипчоқ райони ҳудуди-даги ҳозирги "Тўлқин” овулига ўрта тиббиёт ходими сифатида меҳнат фаолиятини бошлайди. У пайтларда ўпка-нафас йўллари шамоллаш касалликлари, юқумли ошқозон ичак касалликлари, сил касалликлари, кўз касалликларидан трахома, тери касалликларидан турли ярачақалар, кал ва терлатма касалликлари аҳоли орасида кўп учрарди. Кўпинча беморлар уйларида даволанардилар. Шунингдек, баъзи юқумли касалликларга қарши профилактик эмлаш ишлари ҳам олиб бориларди. Хуллас, шифокорлар қиладиган ишлар етарли эди. Зерикиш учун эса фурсат етишмасди.

Биз ҳикоя қилаётган марҳум Соатбой ота Худойберганов ва марҳума Орлова Анна Никитичналар меҳнатда фидойи бўлишлари билан бирга оилапарвар инсонлар ҳам эди. Уларнинг яхши ният билан қурган чиройли оилаларини етти нафар солиҳ фарзандлар янада гулгун, янада серфайз қилди. Фарзандларнинг кўпчилиги ўзлари танлаган мутахассисликлар бўйича олий ўқув юртларида ўқиб, ҳаёт йўлларини нурафшон этдилар. Шу жумладан, тўнғич ўғил Анатолий Худойберганов тиббиёт фанлари доктори, профессор, диетология фани бўйича таниқли олим бўлиб жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили сифатида озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги бўйича кўламдор ишларни амалга оширмоқда.

Қобул ШОМУРОДОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026