12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:11
Жамият 👁 701

Очиқ сайёр суд мажлисида 21 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий жазолар тайинланди

Очиқ сайёр суд мажлисида 21 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий жазолар тайинланди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ушбу тизим фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга, одамларнинг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Зеро, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириш, қонун устуворлиги ғоясини ҳаётга татбиқ этишни таъминловчи асосий механизм бўлмиш мустақил суд ҳокимиятини шакллантириш ва такомиллаштириш мамлакатимизда давлат томонидан олиб борилаётган ҳуқуқий сиёсатнинг асосидир. Бугунги кунда суд жараёнлари нафақат идоравий, балки кўчма, очиқ сайёр суд мажлислари шаклларида олиб борилаётгани аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммоли масалаларини жойида ҳал этиб, адолатни қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ана шундай очиқ сайёр суд мажлисларидан бири яқинда Амударё тумани Давлат солиқ инспекцияси биносида ҳам ўтказилди. Жиноят ишлари бўйича Бўзатов туман судининг тергов судьяси Қайрат Кипшақбаев раислигида ўтказилган мазкур очиқ сайёр суд мажлисида бир қатор маъмурий ишлар ҳуқуқбузарлик ҳолатларини содир этган шахслар, уларнинг қонуний вакиллари ва яқинлари иштирокида кўриб чиқилди.

Сайёр суд мажлисида оилавий, яъни маиший зўравонлик, майда безорилик, жумладан жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик ҳолатлари бўйича маъмурий ишлар атрофлича муҳокама этилди ва ҳуқуқбузар шахсларга нисбатан суд томонидан маъмурий чоралар қўлланилиб, уларга бундан кейин қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш бўйича зарур ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Шунингдек, очиқ сайёр суд мажлиси жараёнида савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш, солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан очилган маъмурий ишлар ҳам очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, очиқ сайёр суд жараёнида совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ҳамда хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳолларда жамоат жойларида очиқ, яъни ғилофсиз ҳолда олиб юриш, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларнинг қилмишлари ҳам атрофлича муҳокама этилиб, қонуний асосда чоралар кўрилди.

Очиқлик ва ошкоралик тарзида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлиси жараёнида жами 21 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилди ва ҳуқуқбузарларни Ўзбекистон Республикаси қонунларига нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаш, қайтадан ҳуқуқбузарлик содир этишларининг олдини олиш мақсадида суд томонидан уларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан жарима ва маъмурий қамоқ жазолари тайинланди.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026