КЕКСАЛАР ДОИМО ЭЪЗОЗДА
Кексаларни авайлаб-эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш ўзбек халқининг қон-қонига сингиб кетган азалий қадриятлардан биридир. Бу йил Президентимиз ташаббуси билан "Кексаларни эъзозлаш йили” деб аталиши халқимизнинг кексаларга бўлган ҳурматининг яна бир исботи бўлди.
Бизнинг "Янгиобод” маҳалламизда ҳам пир-у бадавлат она-хон ва отахонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга қўлидан келганча ёрдам кўрсатиш доимий одатга айланган. Бундай ҳурмат эҳтиромдан эса маҳалламиз кексалари жуда хурсанд.
Яқинда "Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини ва ҳомийлар кўмаги билан кекса отахон-онахонлар Хива шаҳри ҳамда Юсуф Ҳамадоний зиёратгоҳига саёҳатга боришди. Тарихий шаҳар Хивани томоша қилиш, музейлардаги тарихий экспонатларни кўриш уларда жуда катта таассурот қолдирди. Кексаларимиз Юсуф Ҳамадоний зиёратгоҳини айланиб, ўтганлар руҳига дуойи-фотиҳа қилдилар. Саёҳат жуда кўнгилли ўтди. Маҳалла кексалари саёҳатдан олам-олам қувонч билан қайтдилар.
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶