12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:01
Фан ва таълим 👁 317

Тупроқнинг келиб чиқиши ва хусусиятлари ҳақида биласизми?

Тупроқнинг келиб чиқиши ва хусусиятлари ҳақида биласизми?

Ер сайёраси тахминан 3,5 миллиард йил аввал пайдо бўлган. Тупроқ қандай пайдо бўлгани ҳақида турли фикрлар мавжуд. Декарт ҳамда Кант Лаплас гипотезаларига асослансак, тупроқ майда заррачалар ва чангларнинг йиғилиши натижасида вужудга келган. Ер сайёрасида тупроқларнинг шаклланиши атроф-муҳит ва органик дунё – яъни ўсимликлар ҳамда ҳайвонот оламининг пайдо бўлиши билан узвий боғланган.

Сайёрамизнинг геологик ривожланиш босқичларида иқлим билан бир қаторда органик дунё ва тупроқлар ҳам ўзгариб борган. Агар сиз турли ҳудудлардаги тупроқ намуналарини махсус адабиётларда берилган расмлар билан таққослаб кўрсангиз, турли минтақаларда ҳатто бир хил табиий шароитга эга жойларда турлича тус ва таркибга эга тупроқларни кўришингиз мумкин. Қизиғи шундаки, бир хил иқлим ва рельефга эга жойларда ҳам турли кўринишдаги тупроқлар тарқалган. Бунга асосий сабаб – инсонларнинг хўжалик фаолиятидир. Илм ва техника билан қуролланган инсон жуда қисқа вақт ичида тупроқни тубдан ўзгартириб юбора олади.

Тупроқни турларга ажратишда табиий ҳолда ҳосил бўлган тупроқ алоҳида, инсон фаолияти натижасида ўзгарган тупроқ эса алоҳида кўриб чиқилади. Ўзбекистон қонунчилигида белгиланганидек, ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш – халқимиз ҳаёти, фаровонлиги ҳамда мамлакат тараққиёти учун асосий омил ҳисобланади.

Тоғ жинсларининг нураши ва она жинсларнинг ҳосил бўлиши жараёнида тупроқда хлорли, сульфатли, карбонатли ва магнийли тузлар тўпланади. Улардан сувда тез эрувчи моддалар тупроқнинг пастки қатламларига ёки пастқам жойларга ювилиб кетади. Эримайдиган тузлар эса тупроқда бирикма ҳолда сақланиб қолади. Қуруқ иқлим шароитида тез эрувчи тузлар капиллярлар орқали ер ости қатламларидан ер юзига ҳаракатланса, кўп ёғинли, нам иқлим шароитида эса пастга томон ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам қуруқ иқлимли ҳудудларда шўр тупроқлар кенг тарқалган бўлади.

Тупроқнинг таркиби, асосан, уч қисмдан иборат бўлиб, улар бир-бири билан узвий боғланган. Биринчиси — она жинс бўлиб, ҳар бир ҳудудга хос бўлган тоғ жинсларидан иборат. Бу жинслар тупроқнинг асосий физик-кимёвий хусусиятларини белгилайди. Иккинчиси — органик моддалардир. Улар ўсимлик ва ҳайвон қолдиқлари, микроорганизмлар, тупроқда яшовчи ҳашаротлар ҳамда чириндидан ташкил топиб, тупроқнинг унумдорлигини оширади ва биологик фаоллигини таъминлайди. Учинчиси — тупроқ эритмаси бўлиб, ўсимликлар учун зарур бўлган элементлар ва моддаларнинг эриган ҳолдаги шаклида ер қатламида мавжуд бўлади. Бу эритма ўсимликларни озуқа моддалари билан таъминлаб, уларнинг ўсишига хизмат қилади. Шу уч омил тупроқнинг асосий таркибий қисмлари ҳисобланади.

Ўрта Осиёда турли хил тупроқ турлари кенг тарқалган бўлиб, улар табиий-иқлим шароити ва рельефга қараб фарқ қилади. Хусусан, чўл тупроқлари – сур тусли қўнғир тупроқлар, тақир ва тақирли тупроқлар, чўлларнинг қумли тупроқлари ҳамда ўтлоқ-аллювиал тупроқлардан иборат. Шунингдек, минтақада бўз тупроқлар, тоғ-ўрмон-дашт тупроқлари ва баланд тоғ тупроқлари ҳам учрайди.

Тупроқлар турлича физик ва кимёвий ўзгаришларга учрайди. Масалан, сув эрозияси — оқар сувлар таъсирида тупроқнинг ювилиши ва емирилиши жараёни ҳисобланади. Шу билан бирга, воҳа тупроқлари чўл ва чала чўл ҳудудларда сунъий суғориш йўли билан деҳқончиликка яроқли қилиб чиқилган унумдор ерлардир.

Шамол таъсиридаги ер юзасида содир бўладиган жараён эса дефляция деб аталади. Бу атама лотинча deflyato — ўчириш сўзидан олинган бўлиб, шамол эрозияси натижасида тупроқ заррачаларининг кўчиши ва юза қатламининг йўқолишини англатади.

Тупроқ ҳосил бўлишидаги асосий омиллардан бири — она жинсдир. У тупроқнинг асосий физик-кимёвий хусусиятларини белгилайдиган асосий тоғ жинси ҳисобланади. Тақир ер эса пастқамликларда ҳосил бўлган, юзаси қатқалоқлашган, кўпинча шўрланган ва ўзига хос намлик хусусиятига эга ерларни англатади.

Умуман олганда, тупроқ — унумдорлик хусусиятига эга бўлган, мураккаб таркибли табиий ҳосила бўлиб, у инсон ҳаёти ва хўжалик фаолияти учун беқиёс аҳамиятга эга.

Назокат Абдуллаева, 16-сонли умумтаълим мактабнинг география фани ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026