13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:15
Жамият 👁 414

Халқ фаровонлигига рахна солувчи иллат

Халқ фаровонлигига рахна солувчи иллат

Демократик қадриятлар қарор топиб бораётган, фуқаролик жамияти асослари мустаҳкамланаётган бугунги даврда коррупция каби иллатнинг мавжудлиги фақат аҳолининг давлат органларига ишончини сусайтирибгина қолмай, балки сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий тизимларга жиддий таҳдид солади. Давлат хизматчилари томонидан порахўрлик ва мансаб ваколатларидан суиистеъмол қилиш оқибатида ҳокимиятнинг обрўсига путур етади, давлат тизими заифлашади ва жамоатчиликда норозилик кайфияти ортишига сабаб бўлади.

“Коррупция” атамаси лотинча “corruptio” — “бузиш”, “пора эвазига оғдириш” маъноларини англатади. Юридик жиҳатдан эса — мансабдор шахслар томонидан ўз манфаати йўлида ваколатлардан ноқонуний фойдаланиш орқали амалга ошириладиган жиноий фаолият сифатида талқин қилинади. Бу жиноят тури кўп ҳолларда яширин хусусиятга эга бўлиб, хуфиёна иқтисодиётнинг асосий кўринишларидан бири саналади.

Коррупция фақат давлат амалдорлари томонидан эмас, балки давлат ташкилотларида ишламайдиган шахслар иштирокида ҳам содир этилиши мумкин. У нафақат пул, балки мол-мулк, хизмат, имтиёз ёки бошқа моддий неъматлар орқали ҳам амалга оширилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотларига кўра, 2024 йил якунларига доир ижтимоий тармоқлар орқали “Қорақалпоғистонда қайси соҳаларда коррупция кўпроқ кузатилади?” мавзусида сўровнома ўтказилган. Унда респондентларнинг 52 фоизи соғлиқни сақлаш тизимини энг коррупциялашган соҳа деб топди. Бу ҳолат шифокорлар хизматидан қонуний эмас, “мукофот” эвазига фойдаланиш ҳолатлари кенг тарқалганини кўрсатади.

Олий таълим муассасалари 34 фоиз билан иккинчи ўринни, халқ таълими тизими 24 фоиз билан учинчи ўринни эгаллади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 23 фоиз, банк-молия соҳаси 22 фоиз, мактабгача таълим тизими эса 18 фоиз натижа қайд этди.

Бу кўрсаткичлар фуқаролар кўпроқ мурожаат қиладиган, давлат хизматлари кенг қамровли бўлган соҳаларда шаффофлик етишмаслигини, ҳалоллик ва қонунга риоя қилиш тамойилларининг бузилаётганини англатади. Бу эса аҳолининг давлат органларига ишончини пасайтиради, ҳуқуқий маданият таназзулига олиб келади. Шу боис, ушбу соҳаларда самарали назорат механизмларини жорий этиш, аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш зарур.

Коррупция тарқалишига олиб келувчи асосий омиллардан бири — давлат хизмати тизимининг самарасиз ташкил этилганидир. Шунингдек, назорат ва жавобгарлик механизмларининг сустлиги, мансабдор шахсларда шахсий масъулият ҳиссининг етишмаслиги, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигининг пастлиги ҳам бу иллатга замин яратади. Бундай шароитда коррупция “иложсиз одат” сифатида қабул қилина бошлайди, қонун устуворлигига путур етади, давлат ва фуқаро ўртасидаги ишончсизлик ортиб, ижтимоий адолат ва инвестицион муҳитга салбий таъсир кўрсата бошлайди.

Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши кураш давлат сиёсати даражасида олиб борилмоқда. Жиноят Кодексида бу йўналишдаги жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган. Бироқ жазодан кўра унинг олдини олиш — яъни профилактик чоралар кўриш самаралироқ ҳисобланади.

Бундан ташқари, давлат хизматларини рақамлаштириш, очиқликни таъминлаш, аҳоли ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш каби чоралар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу жараёнда оммавий ахборот воситалари орқали фуқаролар фикрини шакллантириш, фаол иштирокни таъминлаш мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, коррупцияга қарши кураш фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг эмас, балки бутун жамиятнинг, ҳар бир фуқаронинг фаол ва масъулиятли иштирокига боғлиқ. Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва бурчларини билиши, ҳалоллик тамойилларига содиқ бўлиши лозим. Зеро, фақат коррупцияни енгиш орқали халқнинг давлатга бўлган ишончи мустаҳкамланади ва ҳақиқий фуқаролик жамияти пойдевори яратилади.

Шоҳзод Қурбонбоев тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026