АБДУЛЛА БОБО – БАРЧАМИЗНИНГ БОБОМИЗ
Азал-азалдан кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга қўлдан келганча ёрдам бериш савобли ишларнинг бири саналади. Биз ҳам мана шундай савобли ишга қўл урдик, десам муболаға бўлмайди. Мактабимиз ўқувчилари билан биргаликда Жумур овул маҳалласида яшовчи уруш фахрийси, 95 ёшли Абдулла бобо Отажоновни кўргани, уй ишларига ёрдам бериб, дуоларини олгани чоғландик.
Суҳбатимиз мобайнида Абдулла бобо бизларга доим Ватанга муносиб фарзанд бўлиб, унинг ҳар қарич ерини кўз қорачиғидек асрашни, аъло баҳоларга ўқиб Ватанга муносиб хизмат қилишни насиҳат қилдилар.
Биз ҳам доимо мана шу насиҳатларга амал қилган ҳолда, келажакда эл-юрт корига ярайдиган муносиб фарзандлар бўлишга интилаётганимизни айтганимизда, бобонинг кўзида қувонч ёшлари балқиди.
Суҳбатимиз якунида Абдулла бобо бизга оқ фотиҳа бериб,ўқишларимизда омад ёр бўлишини тилади.
Динора КАРИМБОЕВА, 48-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶