Саломатлик фаришталари – шифокорларга
Ё ўлмоқ, ё қолмоқ махсус хонада,
Бир инсон тақдири ҳаёт талашар.
Бурнида, оғзида, нажот – мослама,
Оёқ ва қўлларда дармон игналар.
Ер билан осмон ҳам тортишар тинмай,
Ўртада беморнинг руҳидир сарсон.
Чексиз бўшлиқ сари турар, учолмас,
Оғриқ, азоблардан чарчаган инсон.
Оғриқлар уммони батамом енгди,
Манзилга келдим, деб тўхтади юрак.
Шифокор беморга, хитобат қилди:
“– Акажон, тўхта, сен яшашинг керак!”
Бу хитоб яшиндай кўзларни очди,
На илож, юрак ҳам ура бошлади.
Исёнкор руҳи ҳам орқага қайтди,
Сўнаётган кўзга қайта нур келди.
Бу кўзлар шифокор юз-кўзин кўрмай,
Оппоқ либосига маҳлиё бўлди.
“Акажон”, деган сўз, тотли асалдай,
Тана оғриқларин қайгадир олди.
Беморнинг ҳаёти қайта яралди,
Оқ либос кийганлар унга парвона.
Тез кунда соғайиб уйига қайтди.
Қайтадан танишди бу олам ила.
Нур ила ишончдир, маъсум кўзларга,
Шифокор аҳлининг оппоқ либоси.
Бежизга эмас бу, улар аслида,
Аллоҳнинг ердаги фаришталари.
Одил Шомуродов

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶