13.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.08.2026, 00:24
Саломатлик 👁 122

7 апрель — Бутунжаҳон саломатлик куни

7 апрель — Бутунжаҳон саломатлик куни

Инсон ҳаётидаги энг олий қадрият, ҳеч қандай бойликка алмаштириб бўлмайдиган бебаҳо неъмат — бу, шубҳасиз, саломатликдир. Ер юзидаги ҳар бир давлат, ҳар бир жамият ўзининг келажагини соғлом ва баркамол авлодсиз тасаввур қила олмайди. Шу боисдан ҳам, бутун дунёда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифатини ошириш ва касалликларнинг олдини олиш энг устувор вазифалар қаторига киради. Бугунги кунда глобал миқёсда кенг нишонланаётган 7 апрель — Бутунжаҳон саломатлик куни ҳам айнан шу эзгу мақсадларга хизмат қилувчи, инсониятни ўз соғлиғига эътиборли бўлишга ундовчи муҳим саналардан биридир.

Тарих саҳифаларига назар ташлайдиган бўлсак, бундан роппа-роса етмиш саккиз йил муқаддам, яъни 1948 йилнинг 7 апрель куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига асос солинди. Ўша тарихий кун шарафига ҳар йили 7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни сифатида дунё бўйлаб кенг нишонланади. Ўзбекистон 1992 йилнинг 25 май санасидан бошлаб ушбу йирик халқаро ташкилотнинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.

Жорий йилда мазкур халқаро сана «Менинг соғлигим — менинг ҳуқуқим» шиори остида дунё бўйлаб кенг нишонланмоқда. Сана муносабати билан Амударё туман тиббиёт бирлашмасининг бир гуруҳ фаол ходимлари иштирокида 7 апрель куни тиббиёт бирлашмасининг очиқ майдончасида эрталабки бадантарбия машқлари ҳамда фаол юриш машғулотлари ташкил этилди. Мазкур соғломлаштириш тадбирида тиббиёт ходимлари фаол иштирок этиб, ўз ҳаракатлари билан кенг жамоатчиликка чинакам ўрнак ва ибрат намунасини кўрсатиб бердилар.

Машғулотлардан сўнг, ушбу муҳим сана муносабати билан тиббиёт ходимлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида сўзга чиққан тажрибали шифокор Жумабой Явкашев йиғилганлар эътиборини бугунги куннинг энг долзарб тиббий ва ижтимоий масалаларига қаратди. У ўз нутқида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг ва таъсирчан усулларда тарғиб қилиш, одамларни мунтазам жисмоний фаолликка чорлашнинг беқиёс аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Айниқса, турли зарарли одатлар ва гиёҳвандликдек мудҳиш иллатлардан аҳолини, энг аввало ёшларни асраш, турли касалликлар тарқалишининг олдини олиш борасидаги тарғибот тадбирларини кучайтириш кераклиги алоҳида қайд қилинди. Бунинг учун эса тиббиёт ходимлари оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда янада фаол бўлишлари, аҳолига тўғри ва ишончли тиббий маслаҳатларни доимий равишда етказиб беришлари зарурлиги таъкидланди.

Муҳокамалар жараёнида малакали шифокорлар Ўктам Канжаев, Олимбой Шамуратов, Гавҳар Хўжаметова ҳамда тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Зокир Ўразбаевлар ҳам сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала юзасидан ўзларининг қимматли фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Улар томонидан аҳоли қатламлари орасида соғлом турмуш тарзини тизимли равишда тарғиб қилиш, айниқса, ҳамюртларимизни жисмоний фаоллик ва турли спорт турлари билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш ўта муҳимлиги, бу борадаги кенг қамровли тушунтириш ишларини ҳар қачонгидан ҳам юқори поғонага олиб чиқиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, узоқ ва мазмунли умр кўришнинг асосий шарти бу — касалликларни даволаш эмас, балки уларнинг олдини олишдир. Ўз вақтида олиб борилган тўғри профилактика тадбирлари, доимий равишда соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш, ҳар бир шахснинг нафақат ўзи, балки ён-атрофидагиларнинг саломатлигига ҳам юксак масъулият билан муносабатда бўлиши жамият саломатлигининг асосий шартидир.  Қолаверса, кундалик истеъмолда инсон соғлиғи ва атроф-муҳитга зарар етказмайдиган, хавфсиз товарлар ҳамда сифатли хизматларни танлай билиш маданияти ҳам саломатлик кафолатининг ажралмас бир қисми ҳисобланади.

«Менинг соғлигим — менинг ҳуқуқим» шиори остида ўтаётган бу йилги Бутунжаҳон саломатлик куни барчамизни яна бир бор ҳушёрликка, ўзимизнинг ва яқинларимизнинг саломатлигига бефарқ бўлмасликка ундайди. Спорт ва жисмоний тарбияни кундалик одатимизга айлантириш, зарарли иллатлардан йироқ бўлиш ҳамда тиббий маданиятимизни юксалтириш орқалигина биз соғлом ва фаровон келажакни қура оламиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019