16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 18:44
Жамият 👁 2,319

ТАРБИЯНИ ЎЗИМИЗДАН БОШЛАШИМИЗ КЕРАК

ТАРБИЯНИ ЎЗИМИЗДАН БОШЛАШИМИЗ КЕРАК

Дунёдаги энг болажон халқнинг биримиз. Янги оила қураётган ёшларга кексаларимизнинг "қўша қаринглар”, "ували –жували бўлинг”, "серфарзанд, сердавлат бўлинг”, дея дуо қилишларидан ҳам фарзанд оилани мустаҳкамловчи, эркак ва аёлни бир-бирига боғловчи ришта эканлиги аён бўлиб турибди.

Ҳа, фарзанд ҳаётимиз мазмуни. Дунёда неки топган-тутганимизни фарзандимизга илинамиз, яхши кунларига интилиб яшаймиз. Бироқ уларнинг орзу қилганимиздай комил инсон бўлиб вояга етмоғи ўзимизнинг тарбиямизга кўп жиҳатдан боғлиқ эканлигини унутиб қўямиз. Бола оилада чор-атрофни, яқинларини, ҳаётни англайди. Бевосита ўзи ҳам шу муҳитга мос улғая бошлайди.

Баъзан аёлларнинг боласининг инжиқлигидан ё дарс тайёрлашга иштиёқи йўқлигидан нолиб, бунга ўқитувчисини айблаётганини эшитиб қоламиз, ўқитишга фақат мактаб масъул, дея ҳисоблашади. Яна бир тоифа ота-оналар эса боласининг қандай ўқиётгани ё дарсларни ўзлаштириши қай даражада, нималарга қизиқишиниумуман назорат қилишмайди, эътибор беришмайди. Ўйлаб қоламан: бугунги кундаги бизни ташвишга солаётган ўсмир йигит-қизлар орасидаги қўл телефонига боғлиқлик, телевизор олдида соатлаб ётиб олиши, кийиниш одобига риоя қилмаслик, умуман, хулқ-атворидаги номуносиб кўринишлар ана шундай муносабатларнинг меваси эмасмикан?

Ҳар бир инсон шу нарсани англаб олиши керак: у ота-она бўлдими, бунга яраша масъулиятли ҳам бўлмоғи лозим. Хусусан, улар фарзандини одоб-икромли, билимли, шиддаткор замонамизда ўз ўрнини топа оладиган, дунёқараши кенг, маънавиятли қилиб тарбиялашга мажбурдир.

Бунга эришиш учун ўзи ҳам ўқиб-ўрганиб бормоғи жоиз. Чунки ўзи билмаган нарсасини одам бировга ўргата олмайди. Ўрганиш учун эса китоб беқиёс манбадир.

Айни кунда аҳоли ўртасида телевизор кўриш даражаси 94 фоиз, китоб ўқиш даражаси эса 4,5 фоизни ташкил этаркан. Бу бизнинг бугунги кунда ўқиб, илм олишга интилишимиз нечоғлиқ эканлигини кўрсатиб турибди. Мен юқорида фарзанд тарбиясида масъул шахслар ота-оналарнинг билими саёзлиги, мукаммал тарбия бериш учун ўқиб-ўрганишдан тўхтамаслик лозимлиги хусусида гапирдим.

Шуниси афсусланарлики, хизматчилик юзасидан таълим-тарбия муассасалари ходимлари билан ишлашиш жараёнида баъзан ўқитувчиларнинг ҳам ўз она тилимизда ғиж-ғиж хато ёзгани, жумлаларни нотўғри тузганига гувоҳ бўламиз. Шундай вақтда алломанинг "тарбиячининг ўзи тарбияланган бўлмоғи керак” деган пурмаъно сўзлари ёдимизга тушади.

Соғлом, юксак маънавиятли, ватанпарвар ва меҳрли фарзандлар оиламиз қувончи, юртимиз келажаги! Уларни шу йўсинда тарбиялаш, камолга етказишга оила, таълим муассасаси, маҳалла - барча бирдек масъул эканлиги ойдек равшан.

Унутмайлик, болалар бизнинг айтганларимиздан эмас, қилган ишларимиздан андоза олиб улғаяди. Болаларимиз тарбияли бўлиши учун тарбияни биз ота-оналар, устозлар ўзимиздан бошлашимиз керак!

Ойгул РАЖАБОВА, журналист.

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026