Бошқа давлатлардан вилоятга келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшашга рухсатнома бериш тартиби
Вилоятда доимий яшашга рухсатнома олиш учун бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун МваФРБга мурожаат қилади.
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган (Рўйхатнинг 1-банди) чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс доимий яшашга рухсатнома олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда икки нусхада ариза-анкета;
миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати;
35х45 мм. ўлчамли иккита фотосурат.
Рўйхатнинг 1-банди асосида вилоятда доимий яшашга рухсатнома берилган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг қариндошлари Рўйхатнинг 2 ва 3-бандлари асосида ҳужжат топшириши мумкин.
Қариндошлар — ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари бўлган, яъни ота-она фарзандлари, фарзандлар ота-оналари, бобо ва бувилар неваралари, неваралар бобо ва бувилари доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига (Рўйхатнинг 2-бандига мансуб бўлган) доимий яшашга рухсатнома олиш учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар МваФРБга ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);
туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (агар фуқаро хорижда туғилган бўлса, нусхаси олиниб, асли қайтарилади).
Эр (хотин) хотини (эри) доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига, башарти камида беш йил биргаликда яшаётган (Рўйхатнинг 3-банди) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшашга рухсатнома олиш учун МваФРБга ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);
никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома (агар никоҳ хорижда тузилган бўлса, нусхаси олиниб, асли қайтарилади.
А.Умаров, Амударё тумани ИИБ МваФРБ бошлиғи, капитан

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶