12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:15
Қишлоқ хўжалиги 👁 379

Амударё туманида сув ресурсларини бошқариш бўйича семинар-тренинг ўтказилди

Амударё туманида сув ресурсларини бошқариш бўйича семинар-тренинг ўтказилди

Сўнгги йилларда дунё миқёсида кузатилаётган глобал иқлим ўзгаришлари ва чучук сув ресурсларининг тобора тақчиллашиб бораётгани бугунги кунда инсоният олдидаги энг долзарб ҳамда мураккаб муаммога айланиб улгурди. Айниқса, Оролбўйи минтақасидаги ўзига хос экологик вазият, қишлоқ хўжалиги ва табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мавжуд ёндашувларни тубдан қайта кўриб чиқишни, шунингдек, сувни тежашнинг янги усулларини жорий этишни тақозо этмоқда. Ана шундай муҳим вазифаларни ҳал этиш мақсадида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, шунингдек Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури ва Глобал Экологик Жамғармаси томонидан қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида Амударё тумани ҳокимлиги биносида “Сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш” мавзусида махсус семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирда сув хўжалиги ташкилотлари мутахассислари, муҳандис-гидротехниклар, маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари ҳамда фермерлар иштирок этди. Семинар-тренингнинг асосий концепцияси бугунги кундаги ўзгарувчан иқлим ва чекланган сув ресурслари шароитида суғоришни тўғри ва самарали ташкил қилиш бўйича тингловчиларда билим ва амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилди.

Ўқув жараёнида муҳим илмий-амалий йўналишлар қамраб олинди. Жумладан, экинларни суғориш режимининг назарий асослари ва иқлим ўзгаришининг суғорма деҳқончиликка бевосита таъсири мутахассислар томонидан батафсил тушунтирилди. Шунингдек, суғориш режими шаклланишига таъсир этувчи турли хил табиий ва хўжалик омиллари комплекс таҳлил қилинди. Иштирокчилар суғориш режимини ҳисоблашнинг энг сўнгги замонавий методлари ва махсус рақамли дастурлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Бундан ташқари, ўқув-тренинг дастури доирасида ҳуқуқий базага ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, сув истеъмолчиларининг қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятлари кенг ёритиб берилди. Амалий машғулотлар давомида “Иқлим кўрсаткичлари асосида қишлоқ хўжалиги экинларининг суғориш” мавзусидаги курс доирасида аниқ мисоллар ва вазиятлар кўриб чиқилди.

Тингловчилар қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш режимини ҳисоблаш усулларини нафақат назарий, балки амалий намуналар орқали ҳам чуқур ўрганиб чиқдилар. Хусусан, ғўза учун суғориш режимини ҳисоблаш намунаси, шунингдек, ғалла учун суғориш режимини ҳисоблаш намунаси соҳа мутахассислари томонидан амалда кўрсатиб берилди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, минтақа шароитидан ва ернинг таркибидан келиб чиққан ҳолда, сизот сувлар яқин бўлган ҳудудларда суғориш режимини ҳисоблаш намунаси алоҳида ўрганилди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикасида сув тежамкор технологияларни амалиётга кенг жорий этиш ва сув ҳисобини рақамлаштиришнинг ҳуқуқий жиҳатлари амалдаги Сув Кодексига асосланган ҳолда қизғин муҳокама қилинди. Бу каби семинар-тренинглар келгусида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш ва минтақамиз экологиясини келажак авлодга бешикаст етказиш йўлида хизмат қиладиган энг муҳим пойдевор бўлиши шубҳасиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026