12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:01
Жамият 👁 599

Маст ҳайдовчилар суд ҳукми билан автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, жаримага тортилди

Маст ҳайдовчилар суд ҳукми билан автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, жаримага тортилди

Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини турли кўнгилсиз ҳодисалардан асраш масаласи давлат сиёсати даражасидаги энг долзарб вазифалардан бирига айланган. Минг афсуски, яратилаётган кенг имкониятлар, йўл инфратузилмасининг яхшиланиши ва замонавий назорат воситаларининг жорий этилишига қарамай, ҳамон орамизда қоидаларни қўпол равишда бузувчи, нафақат ўзининг, балки ўзгаларнинг ҳам тақдирига бефарқ қаровчи ҳайдовчилар учраб турибди.

Айниқса, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда руль бошқарувига ўтириш – бу шунчаки қоидабузарлик эмас, балки оқибати аянчли фожиаларга олиб келувчи жиноят билан тенг ҳаракатдир. Ушбу нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Нукус шаҳри ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини ишончли таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кенг қамровли махсус назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўтказилган рейдлар давомида йўл патруль хизмати инспекторларининг сергаклиги натижасида транспорт воситасини спиртли ичимлик истеъмол қилган, яъни маст ҳолатда бошқариб келаётганлиги ҳайдовчилар ҳам аниқланди.

Қонунбузар ҳайдовчиларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар, жумладан, тиббий текширув хулосалари ва маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Тўпланган иш ҳужжатлари қонуний баҳо бериш ва айбдорларга нисбатан тегишли жазо чораларини қўллаш учун жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судига юборилди.

Суд жараёнида ҳар бир ҳолат атрофлича ва холисона кўриб чиқилди. Суд мажлисларида тақдим этилган далиллар, тиббий экспертиза хулосалари ва гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида ҳайдовчиларнинг спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда автомобиль бошқарганлиги тўлиқ ўз тасдиғини топди.

Суд, инсон ҳаётини хавф остига қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини, қонун устуворлиги ва жазонинг муқаррарлиги таъминланиши шартлигини инобатга олиб, қатъий қарорлар қабул қилди. Унга кўра, маст ҳолатда рулга ўтирган ҳайдовчиларнинг ҳар бирига нисбатан жиддий жазо чоралари тайинланди. Хусусан, суд ҳукми билан ушбу қоидабузарларнинг ҳар бири 3 йил муддатга барча турдаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ва уларга нисбатан иқтисодий таъсир чораси сифатида базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Келгуси 3 йил давомида қонунбузарлар ўз қилмишининг оқибатларини чуқур англаб етиши ва энг муҳими, келажакда бундай хатога йўл қўймаслик учун тўғри хулоса чиқаришлари лозим. Сабаби, спиртли ичимлик таъсиридаги ҳайдовчининг диққати сусаяди, воқеликни реал баҳолаш қобилияти йўқолади ва хавфли вазиятларда тезкор қарор қабул қилиш имконияти чекланади. Бу эса гавжум шаҳар кўчаларида, пиёдалар ва бошқа транспорт воситалари учун жиддий хавф манбаи ҳисобланади.

Нукус шаҳар суди томонидан чиқарилган ушбу қатъий ҳукмлар бошқа ҳайдовчилар учун ҳам жиддий огоҳлантириш бўлиши лозим. Зеро, йўл – синов майдони эмас, унда қилинган ҳар бир хато, ичилган бир қултум спиртли ичимлик инсоннинг нафақат ҳайдовчилик гувоҳномасидан, балки эркидан, энг ёмони, ҳаётидан маҳрум бўлишига олиб келиши мумкин.

Шундай экан, йўлларда ҳаракатланаётган ҳар бир ҳайдовчи масъулиятни ҳис қилган ҳолда, “Йўл қоидаси – умр фойдаси” тамойилига қатъий амал қилиши, ўзи ва ўзгалар ҳаётига бефарқ бўлмаслиги лозим. Зеро, спиртли ичимлик ичиш – бу бахтсизликка очилган дарвозадир, уни ёпиш эса ҳар бир инсоннинг ўз қўлида.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026