14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:44
Жамият 👁 235

ЖУМУРОВУЛ МАҲАЛЛАСИДА БИЛИМЛИ ВА МАЪНАВИЯТЛИ ЁШЛАР КАМОЛ ТОПМОҚДА

ЖУМУРОВУЛ МАҲАЛЛАСИДА БИЛИМЛИ ВА МАЪНАВИЯТЛИ ЁШЛАР КАМОЛ ТОПМОҚДА

Тобора шиддат билан ривожланиб бораётган дунёда ёшларни ҳар хил оқим ва ғоялардан ишончли ҳимоя қилишнинг бирдан-бир воситаси – таълим-тарбия ишларини юксак мақомда йўлга қўйиш, ёшлар онгида маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш, уларнинг билимли, интилувчан шахс сифатида шаклланишлари учун шароит яратишдир. Шу боис, Президентимиз тараққиётимизнинг мақсади Учинчи Ренессансни бунёд этиш эканлигини таъкидлар эканлар, Учинчи Ренессанснинг асосий бунёдкорлари – билимли ва маънавиятли ёшлар эканлигига алоҳида урғу берган эдилар.

Бу борада Амударё туманидаги “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти томонидан “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот билимда” шиори остида амалга оширилаётган “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” номли давлат гранти лойиҳаси доирасидаги тадбирлар ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Грант лойиҳаси доирасида ёзувчи-шоирлар билан тажрибали педагоглар, ижодкор-ёшларнинг давра суҳбатларини, “Китобхонлик ва мутолаа маданияти”, “Китоб сайллари”, “Билимдон ёшлар – юрт келажаги”, “Болалар ва ўсмирлар китоб ҳафталиги” каби маънавий-маърифий тадбирларни, ёшлар китобхонлигини тарғиб этувчи акциялар, иншолар танловларини ташкил қилиш, Амударё телевидениеси таҳририяти билан ҳамкорликда “Китобхон ёшлар” кўрсатувларини суратга олиш ва эфирга узатиш каби ишлар режалаштирилмоқда.

Лойиҳа доирасида ёшларни мафкура майдонининг ҳар қандай хуружларидан ҳимоя қилиш, уларнинг маънавий дунёсини бойитиш мақсадида таълим-тарбия ишлари яхши йўлга қўйилган намунали мактабларнинг тажрибали педагоглари ва китобхон ёшлари иштирокидаги давра суҳбатлари ёшларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ана шундай маънавий-маърифий тадбирлардан бири Амударё туманидаги 45-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди. “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот - билимда” шиори остида “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” грант-лойиҳаси доирасида ўтказилган давра суҳбатида 45-сонли мактаб директори Гулойим Қаландарова, “Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоси, таниқли шоир ва ёзувчи Аҳмад Нафасов, Ўзбекистон Ёзувчилари ижодий Уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, шоира Робия Йўлдошева, мактабнинг бир гуруҳ тажрибали ўқитувчилари ва китобсевар ижодкор ёшлар иштирок этишди.

Самимий ва дилдан суҳбат тарзидаги тадбирда Робия Йўлдошева “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” грант-лойиҳасининг иш режасини амалга оширишдан кутилаётган натижалар, лойиҳа ижодкорлари томонидан амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирларнинг ёшлар таълим-тарбиясида тутган ўрни хусусида батафсил маълумот берди. Шу билан бирга Жумуровул маҳалласининг ўзига хос бой тарихи, бу заминдан етишиб чиққан давлат ва жамоат арбоблари, тарихий шахслар, айниқса, мустақиллик йўлидаги курашларда жон фидо этган, жумуровулликларнинггина эмас, бутун халқимизнинг фахр-у ифтихорига айланган, ўз даврининг етук сиёсатчиси Бобоохун (Муҳаммадохун) Салимовнинг ҳаёти ва фаолияти хусусида кенг тўхталиб, бу борадаги Жумуровул ёшларининг фикрлари билан ҳам ўртоқлашди.

Давра суҳбати давомида тадбир иштирокчилари Меҳнат Қаҳрамони Ойим Камолова ва унинг издошлари, шунингдек, китобхон-ёшлар, улар эришаётган ютуқлар, китоб мутолаасининг инсон камолотидаги ўрни ҳақида ўзаро фикрлашдилар.

Тадбирнинг шеърхонлик баҳсини таниқли шоир ва ёзувчи “Саломчи менинг унвоним”, “Келдим довонлар ошиб...” китобларининг муаллифи Аҳмад Нафасов бошлаб берди. Аҳмад Нафасовнинг ватанпарварлик, инсонийлик, ўзаро меҳр-оқибат, дўстлик, тинчлик туйғулари мадҳ этилган шеърларини давра суҳбати иштирокчилари олқишлар билан кутиб олдилар. Ўз навбатида мактабнинг амалиётчи-психологи Дилфуза Утегенова, мактабнинг ижодкор ўқувчиларидан Нигора Бозорбоевалар ҳам ўз ижодларидан намуналар ўқиб беришди.

Ўзлари туғилиб-ўсган овулдан фахрланиш, она Ватан тараққиёти учун масъуллик туйғуси ифода этилган шеърхонлик баҳсини мактаб директори Гулойим Қаландарова ўзи фаолият юритаётган ўқув масканида яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия соҳасига мамлакатимизда кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан чексиз миннатдорлик сўзлари билан давом эттирди.

Ҳақиқатан ҳам туманнинг энг чекка ҳудудларидан бирида жойлашган бўлишига қарамай, мазкур мактабда сезиларли ютуқларга эришилмоқда. Мактаб биноси 2022-2023 ўқув йилида тўлиқ реконструкция қилиниб, таълим-тарбия жараёнини муваффақиятли олиб бориш учун барча имкониятлар яратилди. Айни пайтда ўқув масканида 467 нафар жумуровуллик ёшлар таълим-тарбия олишмоқда. Уларнинг фан асосларини чуқур эгаллашлари учун 53 нафар малакали педагог ходимлар масъул. Педагогларнинг 4 нафари олий, 13 нафари биринчи, 28 нафари иккинчи тоифали малакага эга ўқитувчилардир. Ўқитувчиларнинг 3 нафари халқаро, 3 нафари миллий сертификатга эга.

Мактабнинг 2022-2024 ўқув йилидаги битирувчиларидан 22 нафари ОТМ талабалари бўлишди ва бу борадаги кўрсаткич 66 фоизни ташкил этди. Ўқувчи-ёшлар орасида фанлар олимпиадаси ва турли спорт мусобақалари ғолибларининг борлигидан аёнки, муассасада ёшларни маънавий-маърифий жиҳатдан тарбиялаш борасидаги ишлар Гулойим Қаландарова фахрланиб айтганича бор, чунки мактаб яшил тоифадаги таълим муассасалари қаторидан жой олган. Буни давра суҳбати иштирокчиларининг фикр-мулоҳазаларидан ҳам яққол билдик.

Давра суҳбати якунида Робия Йўлдошева янги шеърларидан ўқиб берди ва ўқувчи-ёшлар билан китоб мутолаасининг фойдалари юзасидан самимий суҳбатлашди.

Дилдан, самимий мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатидан иштирокчилар катта таассуротлар олдилар.

Эслатиб ўтамиз: бундан сал аввал 73-сонли мактабнинг тажрибали-ўқитувчилари ва ижодкор ёшлари билан шоир ва ёзувчиларнинг учрашуви бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилган эдик.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар 14.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019