14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 05:02
Адабиёт 👁 330

73-СОНЛИ МАКТАБНИНГ ТАЖРИБАЛИ ПЕДАГОГЛАРИ ТАНИҚЛИ ЁЗУВЧИ ВА ШОИРЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР

73-СОНЛИ МАКТАБНИНГ ТАЖРИБАЛИ ПЕДАГОГЛАРИ ТАНИҚЛИ ЁЗУВЧИ ВА ШОИРЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР

Амударё туманининг “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ижодий жамоаси ҳамиша халқ орасида, халқни янги марралар сари руҳлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама етук ва маънавиятли инсонлар қилиб тарбиялашдек шарафли вазифани адо этишда чинакам тарғиботчилар сифатида доимо фаол.

Айниқса, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилиниб келинаётган танловларда ғолибликни қўлга киритиб, турли йўналишлардаги лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келишмоқда.

Хусусан, ёшлар китобхонлигини ривожлантириш, ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни турли ёт оқимлардан ҳимоя қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларга энг чекка қишлоқлардаги ёшлар ҳам қамраб олиниб, улар билан самимий, дилдан суҳбат тадбирлари, ёзувчи ва шоирлар иштирокидаги давра суҳбатлари ҳам ўтказилаётгани ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, мафкура майдонининг ҳар қандай хуружларидан ҳимоя қилиш, маънавий дунёсини бадиий етук асарларга сингдирилган ғоялар билан бойитиш мақсадида “Маънавият кунлари” доирасида ўтказилаётган ёзувчи ва шоирлар билан намунали умумтаълим мактабларининг тажрибали педагоглари, ижодкор ўқувчи-ёшлар иштирокидаги давра суҳбатлари ҳақиқий маънавият ва китобхонлик байрами каби иштирокчиларга кўтаринки руҳ бағишламоқда.

Амударё туманининг 2-сектори ҳудудидаги таълим-тарбия ишлари яхши йўлга қўйилган 73-сонли умумтаълим мактабида 10 январь санасида “Адабиёт ва шеърият – юксак маънавият сари етакловчи куч” шиори остида бўлиб ўтган давра суҳбати ҳам иштирокчиларга олам-олам завқ улашгани билан муҳим аҳамият касб этди.

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятининг “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” грант лойиҳаси доирасида ўтказилган “Маънавият куни”да 73-сонли умумтаълим мактабининг тажрибали педагоглар жамоаси, ижодкор ёшлари иштирокидаги давра суҳбатида грант лойиҳа ижодкорлари, “Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоси, иқтидорли шоира Зуҳра Аҳмедова, Ўзбекистон Ёзувчилари ижодий Уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, шоира Робия Йўлдошевалар иштирок этишди.

Давра суҳбатини 73-сонли мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Зарифбой Хўжаниёзов очди ва “Маънавият кунлари” доирасида “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ижодий жамоаси томонидан амалга оширилаётган “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” лойиҳаси ва ушбу лойиҳа доирасидаги маънавий-маърифий тадбирларнинг ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбиясидаги аҳамияти хусусида сўз юритди. Шундан сўнг, давра суҳбати иштирокчилари учун очиқ ва самимий мулоқот муҳити яратилди. Унга кўра, ёзувчи ва шоиралар билан мактабнинг тажрибали педагоглари маънавий-маърифий тарбия борасида ўзаро фикр алмашдилар.

Айниқса, Робия Йўлдошеванинг қадим Қиличбой заминининг тарихи, бу заминдан етишиб чиққан буюк тарихий шахслар, хусусан, холимбеглик иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларининг қаҳрамонона ҳаётлари, холимбеглик ёшларнинг ифтихорига айланган Армия генерали Мадамин Ражабов, Қиличбой арна каналини бунёд этган Қиличниёзбой бобо, бу заминдан етишиб чиққан олимлар, давлат ва жамоат арбоблари, ёзувчи ва шоирлар ҳақидаги ҳикоялари иштирокчиларда ўз элдошларидан фахрланиш туйғуларини уйғотди.

Шунингдек, давра суҳбатида тажрибали тарих фани ўқитувчиси Насибахон Маташова, мактабнинг амалиётчи-психологи Дилфуза Султонова, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Зарифбой Хўжаниёзовлар ҳозирги замон ўзбек адабиётининг йирик намояндалари, ўзбек мумтоз адабиёти вакилларининг асарлари ва бу асарларнинг ёшлар таълим-тарбиясидаги аҳамияти хусусида қимматли фикрлар билдирдилар.

Давра суҳбати қизғин баҳс-мунозараларга ҳам бой бўлди. Ижодкор ёшлар ўзлари ўқиган асарлар мазмун-моҳияти юзасидан ўзаро фикрлашиб, китобхонликнинг ўз ҳаётларида тутган ўрни ҳақида тўлқинланиб сўзладилар.

Маънавий-маърифий, адабий суҳбатлар қизғин мушоирага уланиб кетди. Мушоирада ўқитувчилар ҳам, ижодкор ўқувчилар ҳам фаол иштирок этдилар. 73-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Севинчой Зарипова ўзининг қизиқарли саволлари билан, амалиётчи-психолог Дилфуза Султонова ўз ижодидан намуналар ўқиш орқали давра суҳбатига файз бағишладилар.

Шундан сўнг, “Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоси, шоира Зуҳра Аҳмедова давра иштирокчиларига байрамона кайфият бағишловчи Янги йилни мадҳ этувчи шеърлар ўқиди.

Тадбир давомида таниқли журналист, ёзувчи ва шоира Робия Йўлдошева она Ватан, халқ бирдамлиги, дўстлик ва тинчлик, истиқлол ва ёшлар куч-қудрати мадҳидаги шеърларидан ўқиб берди.

Давра суҳбати иштирокчилари туманимизда яшаб ижод этаётган таниқли ижодкорлар билан учрашувдан олам-олам завқ олдилар.

Махсус мухбиримиздан

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019