ДУРУНКИ МАҲАЛЛАСИДАГИ ДХХ ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИГА ҚАРАШЛИ ҲАРБИЙ ҚИСМДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 декабрь кунги тегишли Фармойишига асосан Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими томонидан “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Қуролли Кучлар ташкил топганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Очиқ эшиклар” куни тадбири ташкил этилди.
2024 йил 5 январь куни Дурунки маҳалласида жойлашган Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда “Янги Ўзбекистон Армияси – мамлакат қудрати юксак ғурур ва садоқат тимсолидир” шиори остида “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурч” мавзусида бўлиб ўтган ушбу тадбирда тумандаги 18-, 22-, 36-, 40-, 59-, 82-, 87-сонли мактабларнинг 9-11-синф ўқувчилари ҳамда “Ватан таянчи” отряди аъзолари иштирок этишди.
Тадбирда Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари маъсул ходимлари подполковник Отабек Мадалиев, майор Азиз Акрамов, сержант Шерзод Атаев, Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Шерзод Муродов ва умумтаълим мактаблари ЧҚБТ раҳбарлари қатнашиб, мамлакатимиздаги Қуролли Кучлар салоҳияти, ҳарбийлар учун яратилган имкониятлар ва бошқалар хусусида батафсил маълумотлар бердилар. Тадбирда ўқувчи-ёшлар ва “Ватан таянчи” отряди аъзолари ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоблар олишди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶