ЁНҒИН ВА ИС ГАЗИ – ИНСОН ҲАЁТИГА ЗОМИН БЎЛУВЧИ КУЛФАТ
Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ёнғин ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш борасида бир қатор профилактик кўриклар ташкил этилмоқда. Ўрганишлар давомида қурилиш ишларининг шаҳарсозлик меъёр ва қоидалари талабларига жавоб бериши, лойиҳа ҳужжатларида бинолар қутқарув йўллари ҳамда чиқиш эшикларининг тегишли электр таблолар билан таъминланиши, ёнғинга қарши ерости гидрантлари ёки сув ҳовузи ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бундан кўзланган мақсад – қурилаётган, реконструкция қилинаётган ёки капитал таъмирланаётган биноларнинг халқимизга муносиб хизмат қилишини таъминлаш, аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, куз-қиш мавсуми келиши билан аҳоли яшаш хонадонларида ёнғин ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, электр иситиш ҳамда газ мосламаларидан тўғри фойдаланиш, қўлбола газ сўрувчи мосламалардан фойдаланмаслик, иситиш қозонларини ташқарига чиқариб ўрнатиш, иситиш тизими мўриконларини 90 градус бурчакда эмас, вертикал ҳолатда тўғри ўрнатиш талабларига риоя этиш лозим. Бунинг билан ўз хавфсизлигимизни таъминлаб, оиламизнинг ис газидан заҳарланишининг олдини олган бўламиз.
Қурилиш ишларини амалга ошираётган тадбиркорларга эса қурилиш пайтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни, қурилаётган объектнинг шифт қисмларини пластик қопламалар билан қопламаслик, масканни бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан жиҳозлаш, ёнғиндан хабарловчи автоматик қурилмаларни ўрнатишни тавсия қиламиз.
Ҳурматли фуқаролар! Юртимизга Янги йил байрами яқинлашаётган шу кунларда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради: Янги йил арчаларини тўғри ўрнатинг. Тез алангаланувчи, ёнувчи материалларни арча тагига қўйманг, электр сим кабелларига эътиборли бўлинг!
Б.АллабергАнов,
туман ФВБ Профилактика ва
Назорат бўлинмаси катта инспектори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶